Тарбия

Фарзандингизга ўйлаб гапириладиган 12 гап

1. Зарар келтиради

Чунки мен шундай дедим!

Фойда келтиради

Билаяпман, яна ўйнагинг келяпти. Лекин бувингникига боришимиз керак.

2. Зарар келтиради

Йиғлама!

Фойда келтиради

Қанчалик оғирлигини биламан, ўрнингда мен ҳам хафа бўлардим.

3. Зарар келтиради

Овқатингни еб қўймасанг, кичкина ва нимжон бўлиб қоласан.

Фойда келтиради

Овқатингни еб қўйсанг, xудди дадангдек ақлли ва кучли бўласан.

4. Зарар келтиради

Нотўғри қилаяпсан, бер бу ёққа!

Фойда келтиради

Кел сенга бунинг осон йўлини ўргатаман.

5. Зарар келтиради

Хавотир олаётганингни кўриб турибман.

Фойда келтиради

Кел бу ҳақда гаплашиб оламиз.

6. Зарар келтиради

Бўлақолсангчи, яна қанча кутиш мумкин!

Фойда келтиради

Кел, ким биринчи бажаришга ўйнаймиз?

7. Зарар келтиради

Ма, ол, фақат тинчлан!

Фойда келтиради

Ҳаммасини тушунаман, аммо бунга руxсат бермаслигимни биласан-ку.

8. Зарар келтиради

Идишингни ювиб қўйсанг, шоколад бераман.

Фойда келтиради

Эсингдами, яқинда идишларни ювиб қўйгандинг? Ўшанда жуда ёрдам бергандинг-да.

9. Зарар келтиради

Мен қаердан билай?

Фойда келтиради

Ҳозирча билмайман, лекин ўрганиб сенга айтаман.

10. Зарар келтиради

Телевизорни ўчир!

Фойда келтиради

Кел, бирга ўйнаймиз.

11. Зарар келтиради

Қара, нима қилиб қўйдинг!

Фойда келтиради

Биламан, бундай қилмоқчи эмасдинг. Кейинги сафар эҳтиёт бўл.

12. Зарар келтиради

Синфдошинг уйига ўз вақтида келади.

Фойда келтиради

Илтимос, ўз вақтида келишга ҳаракат қил, бу жудаям муҳим.

Манба: Darakchi.uz