Олчали булочка
Оширма хамирни икки қисмга ажратиб, бирига қизил иккинчисига эса яшил ранг бўёқларидан қўшинг. Қизил рангли хамирни текис ёйиб, ичига олча мураббосидан солинг-да, рулет шаклида ўранг. Яшил ранглисини ҳам ёйиб, ичига олчали рулетни жойлайсиз. Уни ҳам ўраб, қиздирилган газ печига қўйинг.
Кичкинтойлар учун совға
Какао қўшилган бисквит коржидан думалоқ шакл кесиб олинг. Юзасини эритилган шоколад билан қопланг. Шоколаддан безак қисмларини ясаб, суратдагидек жойлаб олсангиз бўлгани.
Севишганлар ширинлиги
Уваланувчи хамир тайёрлаб, ранг берувчи қизил бўёқ қўшинг. Хамирни ёйиб, юзасига эритилган шоколад суртинг. Рулет шаклида ўраб, кесинг-да, орасини хиёл катталаштиринг.
Ёнғоқли халқалар
Ёйилган печенье хамирини халқа шаклида кесиб чиқинг. Қуйилтирилган сутга майдаланган ёнғоқни аралаштириб, халқа юзасига суртинг-да, қиздирилган газ печида пишириб олинг. Тайёр бўлгач, эритилган шоколадга белаб оласиз.
Манба: Darakchi.uz