Биласизми?

Ford болалар учун Mustang ясади

Американинг Ford компанияси Fisher Price фирмаси билан ҳамкорликда болалар учун электромобиль ишлаб чиқарди. У “Мустанг”га ўхшатиб ясалган. Power Wheels ўйинчоқлари бренди остида чиқарилган. Машиначада йўлни назорат қилувчи тизим бўлиб, ғилдирак жойидан жилмай айланса, мотор кучини камайтиради, хавфли бурилишда қувват таъминотини узиб қўяди.

Сенсор экранчасига қараб машина зарядини кузатиш мумкин. Ота-она машиначанинг энг юқори тезлигини чеклаб қўйиш имконияти бор (соатига 1,6-8 км). Бундан ташқари “Мустанг” ҳақиқий спорткар товушини чиқарадиган тизимга эга. Плеерни улаб мусиқа қўйиш мумкин.

Суннат тўйи ўтказилаётган болалар учун ажойиб совға бўлган бу “Мустанг”ча 360 доллар туради.

Аввалроқ Tesla, McLaren P1, Mercedes-AMG GT ва Land Rover Defender автомобилларининг болалар учун варианти ишлаб чиқарилган эди.