Биласизми?

Фото: Тошкентда қурилаётган «Анҳор-Локомотив» парки 1 августда очилади

Daryo.Uz'нинг ёзишича, Тошкентда 1 август куни янги — «Анҳор-Локомотив» маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Паркнинг асосий ўзига хосликларидан бири — унда Ўзбекистондаги энг йирик, умумий майдони 12 минг квадрат метрга тенг картодром фаолият олиб боришидир.

Боғнинг ёзги майдонида фильм намойишлари, байрам концертлари ва кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.

lokomotiv2

lokomotiv4-401x600

Боғ ҳудудида ҳажми 1810 метр квадратга тенг сунъий ҳовуз ҳам қурилади. Унда ретро-автомобиль кўринишидаги катамаран ва электр-қайиқларда сузиш мумкин бўлади.

lokomotiv3

Паркда тўртта кинозал, 320 ўринга мўлжалланган ресторан, болалар майдончасига эга қаҳвахона, иккита фудкорт, бепул автотураргоҳ бўлади.

lokomotiv7

ТТЗдаги «Локомотив» паркида бўлгани каби, бу ерда ҳам Ўзбекистоннинг турли осори-атиқаларини кичик кўринишда томоша қилиш имконияти тақдим этилади.

lokomotiv6

lokomotiv8

lokomotiv9