- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
Табриклаймиз, йўлнинг ярмини босиб ўтдингиз! Қолгани ярмидан ўтиш сиз учун психологик жиҳатдан осонроқ бўлади, чунки сиз қорнингизда қимирлаганини сеза бошлаганингиз — мурғак гўдакчани севиб улгурдингиз.
Иккинчи мажбурий ультратовушли текширув вақти келди, яна бир нечта таҳлиллардан ўтишга тўғри келади. Энг енгил ва қулай бўлган иккинчи уч ойлик давом этмоқда.
20-ҳафтада нималар содир бўлади?
Бачадон кўтарилиб, катталашиб бормоқда. Қорин олдинга чиқиб қолади, киндик ҳам бўртиб чиқади. Баъзи аёлларда кўкрак учидан сарғиш рангдаги суюқлик — оғиз сути ажралади. Уни сиқиб чиқариш керак эмас, шунчаки кўкракни юмшоқ сочиқ билан артиб ташланг. Бу бўлғуси кўкрак сутидан олдин келадиган суюқлик бўлиб, у туғруқ вақтигача ҳам кам-кам миқдорда ажралиб чиқиши мумкин.
Агар бола жуда қаттиқ қимирласа, унга кислород етишмаётган бўлиши мумкин. Тоза ҳавога кўпроқ чиқинг, балки ҳомиладорлар учун фитнес билан ҳам шуғулланарсиз.
Қорин териси тортишмоқда, ахир бачадон катталашмоқда. Шу туфайли енгил қичишиш кузатилиши мумкин, аммо махсус крем ва лосьонлар уни бартараф этишга ёрдам беради.
20-ҳафтада ҳомиланинг ривожланиши
Ҳомиланинг бўйи 14—16 сантиметрга, оғирлиги 260 граммга етди. Ҳажмига кўра уни кичик кокосга қиёслаш мумкин. Бир неча ҳафтадан сўнг, назарий жиҳатдан, ҳомила яшашга қобил бўлади. Деярли барча органлар ва тизимлар шаклланиб бўлган, бироқ улар мукаммаллашиши ва она қорнидан ташқарида ишлашга тайёрланиши керак.
Бола эшита олади, ёруғликни фарқлайди, бармоғини сўради, бошини буради. Вақтнинг кўп қисмини у ухлаб ўтказади, аммо “ўйинқароқлик қилиш”ни ҳам унутмайди. Боланинг териси қалинлашди, унинг остида ёғ йиғилмоқда, унинг юзи эса ҳамон қарияни эслатади, чунки у ерда ҳали умуман ёғ йўқ.
20-ҳафтада ҳомила биринчи марта кўзчаларини очади, унинг нафақат қовоқлари, балки киприклари ҳам бор. Бола фаол, ва сиз унинг қимирлашини сезасиз.
Кўп болалар 20-ҳафтадаёқ бошини пастга қилиб жойлашиб олади. Агар сизда бундай бўлмаса ҳам, хавотирга ўрин йўқ: у ҳали кўп марта ҳолатини алмаштиради.
Аъло кайфият ва ажойиб иштаҳа
20-ҳафта — бу ажойиб иштаҳа, яхши кайфият. Энди ҳатто, жиғилдон қайнаши ҳам фақат ҳомиладорликкача ҳам ошқозон-ичак йўли муаммоларидан азоб чеккан оналарнигина безовта қилиши мумкин.
Агар сиз ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз, кафе, музей, оммавий тадбирларга боришдан воз кечиш керак эмас. Ижобий ҳиссиётлар ҳозир сизга жуда зарур.
Ширинликларни меваларга алмаштиринг
Ширин қиёмли сирокни мева ва сабзавотларга, қутидаги шарбатларни резавор мевали морсларга алмаштиринг.
Албатта бўтқалардан енг, бу даврда гречкали ва сўли ёрмасидан бўтқалар тавсия этилади (улар темирга бой). Ҳўл ёки қуруқ мевалар солинган творог барвақт кечки овқат учун оптимал вариант бўлади, бир неча соатдан сўнг эса (аммо бевосита уйқудан олдин эмас) қайнатилган балиқ ёки мол гўштини истеъмол қилинг.
Ультратовушли текширув
Ушбу муддатда скринингли УТТ тайинланади. Шунингдек, бўлажак она қон ва сийдик таҳлилини топширади. Ультратовушли текширув чоғида боланинг юрак уришини, унинг ғалати-ғалати ҳаракатларини кўрасиз. Сизга боланинг жинсини ҳам айтишлари мумкин.
Баъзан айнан 20-ҳафтада креслодаги навбатдаги кўрик тайинланиши мумкин, у оғриқсиз бўлади, шифокор бачадон бўйнининг ҳолатини текширади.
20-ҳафтадаги ҳиссиётлар
Кўкрагингиз ҳақида қайғуринг: кўплаб аёлларда кейинроқ кўкрак безлари хунук ҳолатга келиб қолиши ҳеч ҳам эмизиш билан боғлиқ эмас, балки ҳомиладорлик вақтида нотўғри сийнабанд тақиш ва кўкракни парвариш қилмаслик бунга сабаб бўлади. Яхши дўконга бориб, қулай моделдаги сийнабанд сотиб олинг, тери чўзилишларига қарши крем ҳақида ҳам ўйлаш вақти келди.
Агар 20-ҳафтадаёқ шишишлар юзага келса, зудлик билан шифокорга боринг. Бу ушбу муддат учун хос бўлмаган ҳолатдир. Ҳар қандай ноодатий ҳиссиётлар ва оғриқлар ҳақида шифокорни хабардор қилинг.
Ўз размерингизга мос кийим кийинг, тор буюмларга муккасидан кетманг. Пойабзал ҳам қулай бўлиши керак, 3—5 см баландликдаги кенг пошнага рухсат берилади.