- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
22-ҳафтада боланинг организми янада такомиллашиб бормоқда. У она билан чамбарчас боғланган, жумладан ҳиссий жиҳатдан ҳам. Барча кечинма ва хавотирларингиз унга ҳам ўтади.
Эҳтимол, сизга узоқ туриш, ўтириш, бир хил нарса билан шуғулланиш қийин бўлиб қолган. Бўлажак она ўзини қандай парвариш қилаётгани, ўз организмига қанчалик ғамхўрлик билан муносабатда бўлаётгани ҳомиладорликнинг бундан кейинги бориши ва боланинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказади.
22-ҳафтада нималар содир бўлади?
Яхши бўлажак онанинг асосий сифати — тартиб. Фақат чап ёнингизда ётинг, қулай ҳолатда курси суянчиғига суянган ҳолда ўтиринг, оёқларингизни чалиштириб ўтирманг. Барча хатти-ҳаракатларингиз ҳозир икки киши — ўзингиз ва болангизнинг соғлиғига таъсир қилишини унутманг.
Вақтингизни бекорга йўқотманг: ҳозир қилиш мумкин бўлган нарсаларни учинчи уч ойликда амалга оширишга кучингиз етмаслиги мумкин. Кўпроқ сайр қилинг, музей ва кўргазмаларга боринг, шаҳардан ташқарига сайрлар уюштиринг.
Кўпчилик аёллар бу даврда бандаж тақишни бошлаши мумкин, у белга тушадиган юкни камайтиради. Бандажни танлашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг. Зарур бўлганида ҳомиладорлар учун гимнастикага қатнашинг, бу ўзингизни тонусда сақлаш ва ортиқча вазн тўплашдан сақланиш учун ажойиб имконият.
22-ҳафтада ҳомиланинг ривожланиши
Болангиз кунига 200 тагача ҳаракатларни амалга оширмоқда, уларнинг барчасини ҳам сиз эшитмайсиз албатта. Бироқ агар бола ўзи ҳақида жуда тез-тез эслатаётган бўлса, унга кислород етишмаётган бўлиши мумкин. Эҳтимол сиз кам сайр қилаётгандирсиз. Шифокорга ҳомиланинг бундай хатти-ҳаракати ҳақида хабар беринг, у боланинг бундай фаоллиги сабабини аниқлайди.
22-ҳафта — бола сезгилар орқали билишга интиладиган давр. У ўз юзини силаб кўриши, қўлчалари билан тутиш ҳаракатларини амалга ошириши, бачадон деворини уриши мумкин. У бармоғини сўришни жуда яхши кўради. 22-ҳафтада қимирлашлар аниқ-тиниқ сезилади. Ҳозир унинг ухлаётгани ёки уйғоқ эканлигини осонгина аниқлаш мумкин. Митти одамча ёруғликни қоронғиликдан ажратади, онанинг кайфияти ўзгарганини сезади ва хушоҳанг куйни фарқлайди. Боланинг қимирлашлари ва тепишларига албатта қулоқ тутиш керак: у сизга нотўғри ўтирганингиз ёки ётганингизни ёки жуда баланд овозда гапираётганингизни “хабар қилаётган” бўлиши мумкин.
Тез-тез овқатланиш ва ёғсиз таомларни ейиш
Ортиқча килограммлар тезкорлик билан йиғиладиган вақт келди. Бунга йўл қўйиб берар экансиз, вазнингиз ортиб кетиши хавфи туғилади. Бу эса ҳомиладорликнинг кечишига ҳам, туғруқ жараёнига ҳам, ёш онанинг қоматига ҳам таъсир қилади.
Витамин комплексларини қабул қилаётган бўлсангиз-да, овқатдан ҳам фойдали моддалар олишга ҳаракат қилинг. Ёғли қўй гўшти ўрнига мол гўшти енг, майонезли салат ўрнига зайтун ёғи аралаштирилган сабзавотли енгил салатлар истеъмол қилинг. Ёнғоқ, қуруқ мевалар, творог, димлаб пиширилган сабзавотларни албатта тез-тез еб туринг.
Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида ультратовушли текширув
Ушбу муддатда ҳам иккинчи скринингга йўлланма берилиши мумкин. Шифокор боланинг аҳволини кузатиб, киндик ичакчаси ва йўлдошнинг ҳолатини баҳолайди. УТТда ҳомиланинг ривожланишидаги нуқсонларни, йўлдошдаги сувнинг кам ёки кўплигини аниқлаш мумкин.
Ушбу текширув боланинг ҳажмини кўриш имконини ҳам беради. 22-ҳафтада ҳомиланинг бўйи 19 см, оғирлиги 350 граммга тенг бўлади.
Шунингдек, ушбу ҳафтада қон ва сийдикнинг умумий таҳлили олиниши мумкин.
22-ҳафтадаги ҳиссиётлар
Сиз ҳозирча кучли семирганингиз йўқ, қадам ташлашларингиз ҳам енгил. Ўзингизни парвариш қилсангиз, ўзингизга бўлган ишончингиз ортади.
Ушбу даврда милклар билан боғлиқ муаммолар авж олиши мумкин: агар улар ниҳоят даражада қаттиқ қонаса, тиш пастасини ўзгартириш ва бир нечта хавфсиз стоматологик процедуралардан ўтиш керак бўлади.