- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
24-ҳафта она учун янги ҳиссиётлар вақти. Бола тезкорлик билан вазн тўплай бошлайди ва сиз буни ҳис қиласиз. Бу пайтда бўлажак онани оёқдаги оғирлик, ошқозон ва сийдик пуфаги соҳасидаги ноқулайлик безовта қилиши мумкин. Ўз-ўзингизга ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш орқали ҳомиладорликнинг бундай муқаррар қўшимча таъсирларини енгишингиз мумкин.
24-ҳафтада нималар содир бўлади?
Онанинг организми боланинг барча эҳтиёжларига мослашиб боради. Ҳозир бола она қорнида ўзини қулай ҳис қилиб, ривожланиши ва ўсиши — энг муҳими. Шу туфайли онанинг ўзи унчалик ёқимли бўлмаган ҳиссиётларни бошидан ўтказиши мумкин, булар, масалан, бел ва орқадаги оғриқлардир. 24-ҳафтада қорин катталашади ва оғирлик маркази силжийди. Ҳомиладорликкача спорт билан шуғулланган оналар учун бундай ўзгаришлар қўрқинчли эмас. Улар ҳеч қандай оғриқни ҳам ҳис қилмаслиги мумкин. Ҳомиладорлар учун фитнесга қатнаётган оналарга ҳам худди шундай осон бўлади.
Бандаж тақиш вақти келди. Бу орқангиз учун ҳам фойдалидир, бундай мослама тери чўзилишларидан ҳимоя қилади. Қулай пойабзал эса оёқларингизнинг дам олишига ёрдам беради, ахир улар шундоқ ҳам катта оғирликни кўтармоқда.
Кўплаб оналар ушбу даврда жиғилдон қайнашидан шикоят қилади. Ҳақиқатан ҳам, ички органлар силжиши туфайли, зарда юзага келиши мумкин. Ундан қутулиш учун кичик порцияларда ейишга ҳаракат қилинг.
24-ҳафтада ҳомиланинг ривожланиши
Гўдакнинг органлари ва тизимлари шаклланиш жараёнини якунламоқда. Уларнинг ривожланиш ва такомиллашиш вақти келди. Боланинг рефлекслари ва сезги органлари янада фаолроқ равишда ривожланмоқда. Ҳомила ёруғликка реакция кўрсата олади, ўзини ўраб турган сув таъмини билади, онанинг кайфиятини сезади.
Бола 16—20 соат давомида ухлайди, унинг режими онаники билан мос тушмаслиги ҳам мумкин. Унинг танаси ҳали жуда озғин бўлишига қарамай, ҳаракатлари анча кескин бўлади. Боланинг қимирлашлари орқали она унинг нима қилаётганини пайқаши мумкин. У кечалари жуда фаол бўлиши мумкин, аммо она уни ҳозирданоқ аллаласа бўлади.
24-ҳафтада боланинг оғирлиги 350—400 граммни, бўйи 25—30 сантиметрни ташкил этиши мумкин. Ҳажмига кўра, у маккажўхорини эслатади. Она қорни унга тобора торлик қила бошлайди, шу туфайли унинг ҳаракатлари ва силтанишларини янада аниқроқ ҳис қила бошлайсиз. Буларга эътиборли бўлинг: баъзан бола ўтирган ҳолатингиз ёки баланд овозда гапираётганингиздан шикоят қилиб сигнал бераётган бўлади.
Рацион қандай бўлиши керак?
24-ҳафтада бошоқли ўсимликлар, димлаб пиширилган сабзавотлар, қатиқ маҳсулотлари, парҳез гўшт, мевали салатлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовурилган ва дудланган таомлар эса, худди ширинликлар ва хамирли овқатлар каби ортиқча вазн сабабчиларидир. Ўз истакларингизга ён босиш натижасида туғруқдан кейин чиройли қоматга эришиш учун машаққатли кураш олиб боришга тўғри келади.
24-ҳафтадаги ҳиссиётлар
Ушбу муддатда бир ҳафта ичида ҳомиладор тахминан 300—500 грамм вазн йиғиши мумкин, бундан ошиб кетиши керак эмас! Уйда электрон тарози бўлса, жуда яхши — сиз вазиятни назорат остига олишингиз мумкин. Шиддат билан вазн йиғиш асоратларни келтириб чиқаради, туғруқ вақти учун ҳам бу яхши нарса ҳисобланмайди.
Шунингдек, 24-ҳафтада тер безлари ўта юқори миқдорда тер ажратиб чиқариши мумкин. Таркибида сунъий консервант ва қўшимчалари кўп бўлган дезодорантлардан фойдаланиш керак эмас. Ҳомиладорлар учун мўлжалланган косметик воситаларни ишлатганингиз маъқул: уларнинг таркибида спирт, парабен ва силиконлар бўлмайди.
Соч, тирноқлар ва терининг аҳволи бу даврда яхши бўлади ва ҳеч қандай хавотирни келтириб чиқармайди. Аёлнинг саломатлиги ҳам яхши, юзидан нур таралиб туради. Шундай бўлишда давом этишини истасангиз, кўпроқ сайр қилинг ва камроқ енг.