- Ҳомиладорлик тақвими: Биринчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Иккинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Учинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўртинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Бешинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Олтинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Еттинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Саккизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Тўққизинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: Ўнинчи ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 11-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 12-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 14-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 15-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 16-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 17-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 18-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 19-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 21-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 22-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 23-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 24-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 25-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 26-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 27-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 28-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 29-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 30-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 31-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 32-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 33-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 34-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 35-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 36-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 37-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 38-ҳафта
- Ҳомиладорлик тақвими: 39-ҳафта
Туғруқни кутмоқдамиз ва энди кун эмас, соат санамоқдамиз. Туғруқ ҳар қандай лаҳзада бошланиб қолиши мумкин.
Бола ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Боланинг танаси бачадондаги бутун бўшлиқни эгаллаган, унинг ҳаракатлари секинлашади, фаоллик учун унга жой етишмайди.
Боланинг оғирлиги ҳозир 3,2—3,8 кг, бўйи 50—54 смни ташкил этади. Бу айнан туғруқбоп ўлчамлар. Тўғри, қиз болалар ўғилларга нисбатан енгилроқ бўлиб туғилади, лекин улардан бироз узунроқ бўлиши мумкин.
Ҳозир унинг кўкрак безлари бироз шишиб туриб, бу кўп миқдордаги эстроген билан боғлиқ, аммо туғруқдан кейинги бир неча ҳафта ичида ҳаммаси нормаллашади. Янги туғилган қиз болаларда худди шу эстроген натижасида қиндан ажралмалар келиши мумкин. Ҳали туғилмаган болаларнинг ичагида йиғилган меконий стерил ҳисобланади, бироқ туғруқдан сўнг дарҳол ичакка турли микроорганизмлар жойлашиб олади.
Чақалоқ қанақа бўлади?
Эндигина туғилган чақалоқлар ғалати кўринишга эга бўлади: бошчаси нотўғри шаклда бўлиши мумкин (у 1—2 кун ичида тўғриланади); териси табиий бўлмаган рангда — кўкиш кулрангдан тортиб, қорамтир ёки сарғимтир ҳам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, боланинг териси смазка, сизнинг қонингиз ёки меконий билан қопланган бўлади.
Бундан ташқари, чақалоқнинг баданида доғлар ёки қасмоқлар ҳам бўлиши мумкин, улар вақт ўтиши билан изсиз йўқолади.
Чақалоқ бақириб йиғлаши керак
Ҳар бир янги туғилган чақалоқ ўзининг дунёга келганини билдирган ҳолда бақириб йиғлаши керак. Ҳар бир бақириқ билан у ўзининг биринчи нафасини олади, ўпкаларини ёзади ва мустақил нафас олишни бошлайди.
Агар бола қичқиришни хоҳламаса, унинг думбасига енгилгина уриб, бунга рағбатлантириш керак.
Она ўзини қандай ҳис қилмоқда?
Бачадон ўз чўққисига етиб, қов симфизидан 36—40 см, киндикдан 16—20 см масофада жойлашган.
Қорин териси шунчалик қаттиқ чўзилганки, сизда вақти-вақти билан қичишиш ҳисси пайдо бўлади. 40-ҳафтада шиллиқ тўсиқ кўчиб тушади, дардлар сезилади.
Ушбу ҳафтада оналар чақалоқ нега ҳалигача туғилмаганидан хавотирга туша бошлайди. Тинчланинг, бола бунга руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёр бўлганидагина туғилади.
Иккинчи туғруқ
Ҳомиладорликнинг 40-ҳафтасида иккинчи туғруқ биринчисидан фарқ қилиши аниқ. Буни ҳар қандай гинеколог тасдиқлайди. Бироқ туғруқ давомийлигини ҳеч ким олдиндан айта олмайди. Иккинчи туғруқ вақтида бачадон бўйнининг очилиши анча тезроқ содир бўлади, чунки организм буларнинг барчасини бошидан кечириб кўрган. Шу туфайли дард давом этадиган вақт биринчисига қараганда қисқароқ бўлади.
40-ҳафтада қорин тош қотади
Статистикага кўра, аёлларнинг кўпчилиги айнан шу даврда туғади. Ҳомиладорлик муддати катта, бола дунёга келишига жуда кам вақт қолди. Шу туфайли, агар 40-ҳафтада қорин тош қотса, тез-тез ва даврий тарзда дардга ўхшаш оғриқлар пайдо бўлса, қорин пастга тушса — буларнинг барчаси туғруқ жараёни бошланганидан дарак бериши мумкин.
Энг муҳим пайт
Туғруқ вақтини кутар экансиз, хотиржам бўлишга урининг. Майда-чуйда нарсаларга асабийлашманг. Яхши кайфиятни сақлаб қолинг. Дардлар тутаётган пайтда бўшашиш ва тўғри нафас олиш усулларини амалга оширинг. Саросимага тушманг ва шошиб қолманг, аввалдан ўйлаб қўйган режангизга қараб иш тутинг.