Биласизми?

Жорий мавсумда Тошкент шаҳрида 62та болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолияти йўлга қўйилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Баркамол” болалар спорт ва дам олиш оромгоҳида ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича ҳудудий семинар бўлиб ўтди, деб Uz24.Uz хабар бермоқда.

Тадбирда оромгоҳларда болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти, уларнинг санитария-гигена талабларига жавоб беришини назорат қилиш, таълим-тарбия ва соғломлаштириш ишларини юқори даражада ташкил этиш, малакали педагог-кадрлар билан таъминлаш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

ЎзАнинг хабарига кўра, жорий мавсумда Тошкент шаҳрида 62 болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолият кўрсатиб, уларда 43 мингдан ортиқ ўқувчи ҳордиқ чиқаради. Меҳрибонлик уйларининг барча тарбияланувчилари стационар оромгоҳларда дам олади. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда 2016 йилги мавсумда фаолият кўрсатадиган 26 стационар оромгоҳнинг педагог-кадрларга талаби ҳисобга олиниб, тажрибали педагог-кадрлар рўйхати шакллантирилди.

Мавсумда интеллектуал, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, экологик ва ижтимоий мослашув каби йўналишлардаги ихтисослаштирилган оромгоҳлар фаолият кўрсатади. Чет тили тўгараклари дастурлари такомиллаштирилиб, педагог-кадрлар учун 5 номдаги методик қўлланма ва тавсиялар тайёрланди.