Биласизми?

Кам ейдиган болани овқатлантиришнинг 4 йўли

Ота-оналар дуч келадиган энг асосий қийинчиликлардан бири — болани овқатлантириш. Тажрибалар ва статистиканинг кўрсатишича, бу муаммо ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Овқатланиш режимини изга туширишга ва болани овқатлантиришга ёрдам берадиган бир неча ҳийлалар тўғрисида айтмоқчимиз.

Тамаддиларни йиғиштиринг

Ора-сира майда-чуйда егуликларни еб юриш боланинг иштаҳасини бўғади. Ширин шарбат ва печеньедан кейин шўрва мазасиз туюлади.

Овқатланиш режими

Овқатланиш режимини тузиш жуда муҳим ҳисобланади. Болани ҳар куни бир хил вақтда овқатлантириш зарур.

Сайр қилиш

Вақтингиз кам бўлса ҳам, овқатланиш олдидан иштаҳаси билан муаммоси бўлган болани сайр қилдиришга вақт ажратиш лозим. Тоза ҳаво уни яхшилашга ёрдам беради.

Оилавий

Бутун оила аъзолари билан дастурхон атрофида бирга ўтириш ҳам иштаҳанинг очилишига ва овқатланиш режимини изга туширишга ёрдам беради.

Манба: Daryo.uz