Тарбия

Кексаларнинг ёш оналарга маслаҳатлари

Орзиқиб кутилган вақт келиб, орзуларингиз ушалиб, Сиз она бўлдингиз. Аввало, она бўлишдек улуғ бир шараф, саодат Сизга муборак бўлсин.

Чақалоқ – ҳали ҳаётга мослашиб улгурмаган нозик хилқат, бир парча эт. То суяги қотгунга қадар онадан чақалоқни жуда асраб-авайлаш, у билан боғлиқ майда-чуйда, икир-чикир нарсаларгача диққатли бўлиш талаб этилади. Қари билганни пари билмас, дея кексалар ўгитларини ерда қолдирмайди доно халқимиз. Кексалар ўз дуолари, ҳаётий тажрибаларига асосланган маслаҳатлари билан файзли хонадонимизга яна-да файз бағишлаб турадилар. Момоларимизнинг келинлар, ёш оналарга берадиган, халқимиз орасида кенг ёйилган маслаҳатлари борки, улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап]Ҳар гал чақалоқни қўлингизга олиб эмиза бошлаганингизда, шу саодатли дақиқаларни инъом этган ягона Яратувчига шукр қилиб, қудратига ҳамд-у санолар айтинг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!” билан кўкрак тутинг. “Бисмиллаҳ…” билан кўкрак эмган боланинг қалби нурли, юзи фариштали бўлади, дейишади момоларимиз;

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап]Чиллали чақалоқ хонасида ҳам худди янги келин-куёвлик даврингиздаги каби тунлари чироқ ёниб турсин;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап]Момоларимиз азал-азалдан тунлари болага ҳамроҳ бўлади, деб чақалоқнинг ёстиқчаси остига кулча нон қўйишни одат қилишган;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап]Шунингдек, чақалоқнинг қулоғига азон айтишнинг хосияти катта;

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап]Чақалоққа қариндошлар исмини қўймасликка одатланган маъқул. Агар ҳавас қилиб ўша исмни қўйишни лозим топсангиз, исм эгасидан розилик сўраш керак;

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап]Болани эмизишдан олдин покланиб олишни унутманг. Либосингиз ва баданингиз ҳамиша тоза бўлсин;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап]]Эмизикли аёл олдида овоз кўтарилмайди, уни чўчитилмайди, акс ҳолда сути қочади;

[дропсап тйпе="сирсле"]8[/дропсап]Болани эмизиб бўлгач, ундан ортган сутни махсус идишга соғиб олинг. Лекин кўкрак сутини дуч келган ерга тўкиб бўлмайди. Гулнинг тагига оҳиста қуйилгани маъқул;

[дропсап тйпе="сирсле"]9[/дропсап]Боланинг сочи, тирноғини олганда ҳам эҳтиёт бўлинг. Кексалар боланинг сочини, тирноғини тоза жойга кўмиш даркор, деб насиҳат қиладилар;

[дропсап тйпе="сирсле"]10[/дропсап]Чақалоқнинг териси ўта нозик, таъсирчан бўлганлиги сабаб ҳам унинг кийимчаларини алоҳида совунда ва алоҳида тоғорада ювиш керак. Шунингдек, кийимчалари қоронғуда қолмаслиги лозим. Йўқса – учинади, дейди момоларимиз;

[дропсап тйпе="сирсле"]11[/дропсап]Чақалоқнинг идиш-товоқларини ҳам алоҳида тутиб, ҳамиша тоза сақланишига диққатли бўлинг, идишлари устига тоза сочиқ ёпиб қўйинг;

[дропсап тйпе="сирсле"]12[/дропсап]Пичоқ, қайчи каби буюмларни бола кўзидан узоқда сақланг;

[дропсап тйпе="сирсле"]13[/дропсап]Онанинг эҳтиётсизлиги туфайли куйиб қолган болада онанинг ҳаққи қолмайди, деб огоҳлантиради кексалар. Шунинг учун иссиқ чой, чойнак-пиёла, овқат солинган бошқа идишларни боладан нари тутинг;

[дропсап тйпе="сирсле"]14[/дропсап]Болани эмизаётганда, йўргаклаётганда, умуман, унга яқин келганда сочларингизни турмаклаб, рўмол ўранг. Соч – фалокат. Сочингизнинг узун толаси бола қўлига, бўйнига, оёқлари ёки бошқа нозик аъзоларига ўралиб қолиши, унга азоб бериши, баъзида эса ёмон оқибатларга-да олиб келиши мумкин;

[дропсап тйпе="сирсле"]15[/дропсап]Тунлари боланинг бир меъёрда эмиши онага роҳат бағишлаб, кўзига уйқу келтиради. Ғафлат босиб ухлаб қолиш – фалокат эшигини ланг очиш демакдир. Чунки, она уйқудалигида кўкраги чақалоқ юзига тушиб, нафас органи – бурнини беркитиб қолиши мумкин. (Шундай фалокатли ҳолатлар ҳаётда, афсуски, содир бўлган). Бунга йўл қўйманг…

Юқорида келтирилган момоларнинг халқ орасида кенг тарқалган насиҳатлари наслингиз давомчилари бўлмиш фарзандингизнинг бешикаст, беғубор катта бўлишига ёрдам беради, деган умиддамиз.