Биласизми?

Келгуси ўқув йилидан ягона мактаб либоси жорий этилади

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов хабар берганидек, кейинги ўқув йилигача маҳаллий ишлаб чиқарувчилари томонидан 8-10 тургача мактаб формалари ишлаб чиқарилади, деб ёзмоқда Kommersant.uz.

Дизайнни ишлаб чиқаришга мамлакатнинг энг яхши модельерлари жалб қилинади. Шунингдек ота-оналарга мактаб формасини кредитга ҳарид қилиш имконияти яратилади. Форма нарҳининг ярми, 50 фоизи тўланганидан сўнг, қолган қисмини ойма ой ўқув йили давомида тўлаб борса ўлади.

Аввал хабар берилганидек, бир нечта коллекция яратилади. Ҳар бир мактаб ҳудудининг ёндашуви ва имкониятига қараюб ўзига форма моделини танлаши мумкин бўлади.

“Ҳар бир ўқув муассасада ўзининг ички қоидалари бор. Агар қоида ва интизомга амал қилинса, зарурий шароит ҳам яратилади, таълим савияси ҳам ортади”, — дейди халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов 23 августда бўлиб ўтган ХПК йиғилишида.

Шунингдек, у Президент сўзларини ҳам келтириб ўтди: “Ўқувчилар ўқувчидек кўриниши лозим. Уларнинг орасида ижтимоий тенглик қўллаб- қувватланиши лозим. Фарзандларимиз таълим жараёнидан чалғимаслиги учун ягона формани яратишимиз лозим. Маълумки, бугунги куншача мактаб маъмурияти ва ота оналар форма стандартларини ўзаро келишиб танлаган. Бу танлов хаммага ҳам тўғри келмаган. Эндиликда яратиладиган формада сифат ҳам нарх ҳам эътиборга олинади”.