Чақалоқ

Кўкрак сутининг она ва бола соғлиғига 20 ижобий таъсири

Болани кўкрак сути билан боқишнинг хосиятлари кўплаб илмий манбаларда исботланган бўлиб, дунё олимлари она сутининг йигирмага яқин муҳим фойдали жиҳатларини аниқлашган. Булар қуйидагилар:

Оналарда:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап]]Эмизикли оналарда кўкрак саратони ривожланишининг олди олинади;

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап]Она сути бачадон қисқаришига ва туғруқдан кейин аёл организмидан хилтларнинг чиқиб кетишига кўмаклашади;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап]Кўкракдан сут келиб туриши аёлда овулятсия ва ҳайз сиклини вақтинча тўхтатади. Шунингдек, эмизиш – ҳомиладорликдан сақловчи восита ҳам ҳисобланади;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап]Кўкрак сути билан боқиш – она танасини илгариги соғлом ҳолатига тезроқ қайтаради. Чунки ҳомиладорлик даврида организмда йиғилган ёғлар эмизикли даврда йўқола боради;

Гўдакларда:

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап]Бола дунёга келгач, дастлабки 2-3 кун ичида онанинг сут безлари сарғимтир рангли суюқлик ажратади. Бу увуз (оғиз) сути бўлиб, таркибида шифобахш хусусиятлари беҳисоб:

  • Увуз сути кейинги кунларда ҳосил бўладиган кўкрак сутига нисбатан А витамини, каротин моддаси, аскорбин кислотаси ва Б гуруҳидаги витаминларга бой;
  • Ўғиз сути ва етилган она сути турли касалликларни пайдо қилувчи вирус ва микробларга қарши курашувчи моддаларга бой. У болада иммунитет системасининг шаклланишида қатнашиб, гўдак танасида ҳар хил хасталикларга қарши бир умрга етгулик иммунитет ҳосил қилади. Натижада гўдак касалликка кам чалинади;
  • Увузда А иммуноглобулин, айниқса, сероб;
  • Увуз сути оқсил, ёғ ва углеводлардан ташқари, минерал унсурлар, ферментлар, гормонлар ҳамда антитаначаларга бой.

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап]Она сутидаги ёғни гўдак организми тез сингдиради, сут эмган боланинг қорни дам бўлмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап]Она сутининг ажойиб хусусиятларидан яна бири – бола асаб системасининг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади;

[дропсап тйпе="сирсле"]8[/дропсап]Сут эмган боланинг тишлари, лаб ва ёноқлари яхши ривожланади;

[дропсап тйпе="сирсле"]9[/дропсап]Она сутидаги калсий ва фосфор тузлари бола скелетининг тўғри шаклланиши ҳамда яхши ривожланиши учун ғоят муҳим саналади;

[дропсап тйпе="сирсле"]10[/дропсап]Бола туғруқдан кейинги илк кунларда ўз вазнининг 8-10 фоизини йўқотади. Соғлом ўсаётган ва етарли даражада сут эмаётган гўдак туғруқдан кейин йўқотган вазнини 2 ҳафта давомида тиклаб олади;

[дропсап тйпе="сирсле"]11[/дропсап]Кўкрак сути дастлабки 6 ой давомида чақалоқ учун энг яхши озуқа ҳисобланади. Бу даврда эмизиб боқиладиган бола ҳеч қандай бошқа овқат ва ҳатто сувга ҳам муҳтож бўлмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]12[/дропсап]Она сутини эмган болаларда касалликка чалиниш сунъий озиқлар билан ўсаётган болаларга қараганда 2,5 баробар камроқ кузатилади.

[дропсап тйпе="сирсле"]13[/дропсап]Она сутини эмган болалар эммаганларига нисбатан тезроқ ўсадилар, тўғри ривожланадилар, жисмонан ва ақлан ажралиб турадилар;

[дропсап тйпе="сирсле"]14[/дропсап]Она сути туфайли гўдаклар турли касалликлардан кучли ҳимояга эга бўладилар:

  • Ўсишини тўхтатиб турадиган, нобуд бўлиш хавфини оширадиган ёки ривожланишда нуқсонларни юзага келтирадиган касалликларга деярли чалинмайдилар;
  • Она сутидаги ҳимоя вазифасини бажарувчи оқсиллар болани турли аллергиялардан сақлайди;
  • Она сутига тўйган болалар ўртасида камқонлик, рахит, гипотрафия касалликлари кам учрайди;
  • Она сутида болани турли хил касалликлардан сақловчи моддалар – антителалар ва ферментлар бор;
  • Она сути таркибидаги углеводлар озиқлик хусусиятидан ташқари, ичакларда микробларнинг ўсишига йўл қўймайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]15[/дропсап]Кўкрак эмиш орқали она-бола ўртасида алоқа тикланади. Она сути билан бирга гўдак танасига нафақат шифобахш моддалар, балки онага нисбатан битмас-туганмас муҳаббат туйғуси ҳам ўтади: она сутини эмган бола иймон- эътиқодли, ота-онасига меҳрибон бўлиб ўсади;

[дропсап тйпе="сирсле"]16[/дропсап]Бола 6 ойга тўлиб, турли таомларни истеъмол қилишни бошлагандан сўнг ҳам, уни яна икки ва ундан ортиқ йил давомида кўкрак сути билан боқиш лозим. Чунки она сути – озиқланиш ва қувват олишнинг муҳим манбаи ҳамда турли касалликлардан ҳимояланишнинг ноёб ва тенгсиз усули;

[дропсап тйпе="сирсле"]17[/дропсап]Қадимдаёқ момоларимиз она сутининг хосиятини чуқур англаб, болаларини 2 йил эмас, ҳатто 3-4 ёшига қадар кўкрак сути билан боққанлар. “Ўғил болани 30 ой, қиз болани 24 ой эмизиш керак” деган гапларни ёш оналарга доимо уқтириб боришган;

Шунингдек:

[дропсап тйпе="сирсле"]18[/дропсап]Чақалоқни тез-тез эмизиш – онада кўпроқ сут ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Қанча кўп эмизса, сут миқдорини ва оқимини бошқарадиган гормонлар ҳосил бўлади ва шунча кўп сут ажралади;

[дропсап тйпе="сирсле"]19[/дропсап]]Эмизиш вақтини ҳеч қачон чекламаслик керак. Гўдакни бир кечаю кундузда камида 8 марта (у истаганида) кўкрак сути билан боқиш керак;

[дропсап тйпе="сирсле"]20[/дропсап]]Эмизикли она давлат идорасида ишласа-да, боласини кўкрак сути билан боқишни давом эттириши мумкин: сутини соғиб олиб, музлатгичда сақлайди. Мазкур ҳолатда сақланган сутни илитиб, 10-12 соат давомида гўдакка ичириш мумкин.

Она сути – чақалоққа ризқ қилиб берилган неъмат. Шифокорлар гўдакни киндиги кесилган захоти эмизиш учун онасига беради. Фарзандини соғлом ва бақувват бўлиб вояга етишини истаган ҳар бир аёл уни, аввало, кўкрак сути билан боқиши лозим.

Мақола болалар шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайдулло РАСУЛОВ фикрларидан фойдаланган ҳолда ёзилди.