Эмизиш давомида кўкракда сут миқдори кўпайиб бола ҳаммасини эмишга улгурмай қолса, кўкракда ортиқча сут йиғилиб сут йўллари бекилиб қолади. Баъзида йиғилиб қолган сут кўкракда оғир бошқа салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Агар йиғилиб қолган сут вақтида соғиб ташланмаса сут йўлларининг бекилиб қолиши - лактостаз юзага келиши мумкин.
Шунда кўкрак тўлиб қолгандай кўриниб, тегса оғриқ келтриади. Кўкракнинг баъзи жойларида шишлар сезилади. Бунда кўкракдаги сут тўлиқ соғилмайди ёки умуман соғилмай қолади. Кейинчалик истма кўтарилиши юзага келади.
Лактостаз натижасида кўкракда оғриқ пайдо бўлишининг сабаби:
- Болани кўкракга нотоғри тутқазиш, бунда бола эмаётганда кўкрак учини бутунлай оғзи билан қамраб олмай, фақат учини тортиб эмади;
- Кўкракга мос бўлмаган бюстгалтер тақиш;
- Кўкракка шиккаст етказиб қўйиш (масалан, болани ўйнатиб туриб оёқлари кўкракни тепиб юборганини сезмай қолиш мумкин);
- Қоринда ухлаш;
- Совуқ қотиш.
Болани кўкракка тўғри тутқазиш йўли:
- Бунда бола бутун танаси билан онага қаратилган;
- Боланинг боши билан танаси бир маромда жойлашган;
- Боланинг оғзи катта очилган бўлиб, пастки лаблари ташқарига қайилган, ияги кўкракка ёпишган;
- Бола кўкрак учуни бутунлай оғзини ичига киритиб олган;
- Боланинг томоғидан қўлт-қўлт сут ўтиши эшитилган.
Лактостаз вужудга келганда, биринчи ёрдам:
- Болага кўпроқ оғриётган кўкракни тутқазиш;
- Бола эмиб бўлгандан сўнг кўкракдаги қолган сутни яхшилаб қолмагунча соғиб ташлаш;
- Бола эмаётганда унинг ияги кўкракдаги шишга қаратилган бўлишини таъминлаш;
- Кўкракни, айниқса шишлар мавжуд жойларни қўл кафти билан соат стрелкаси бўйлаб силаш.
Юқоридаги ҳаракатлар вақтида мунтазам равишда амалга оширилса, лактостаз 1-2 кунда йўқ бўлади.
Манба: Uzbaby.Uz