Тарбия

Кўп фарзандли оналарга еттита кўмакчи

Кўп фарзандли оналарга болаларининг ҳар бирига ғамхўрлик қилиш ва уларни назорат қилиб бориш осон эмас. Бундай оналарнинг кузатишлари шуни кўрсатадики, бундай оилаларда энг муҳими аниқ тартиб ва қоидаларнинг мавжудлигидир. Агар бу қоидаларга барча амал қилса, оналар учун барча вазифаларга улгуриш анча осонлашади.

Шундай қилиб, кўп фарзандли оналарга қуйидагилар кўмакчи бўла олади:

  1. Ўйинчоқлардаги тартиб. Агар уларнинг ҳар бири ўзининг қутисига эга бўлса, уларни кейин тахлаб қўйиш ҳам осон бўлади. Агар болангизга ҳам уларни қандай ўз жойига жойлаштиришни ўргатсангиз, бироз вақтдан сўнг, у сизнинг ҳаракатларингизни такрорлай бошлайди.
  2. Ўйинчоқ ва турли буюмларнинг камлиги. Болалар ўз вақтини мароқли ўтказиши учун жуда кўп ўйинчоқ шарт эмас. Улар турли бошқа буюмлар билан ҳам ўйнаб, ижодий ривожланиб боради.
  3. Бир ҳафтага мўлжалланган тахминий меню, музхонада эса ярим тайёр маҳсулотлар, болаларни ҳам овқат тайёрлаш ва уй йиғиштириш ишларига жалб этиш ва албатта кун тартиби.
  4. “Ижод қилиш қутичаси” болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланиши лозим. Болалар турли нарсалар яратиши учун мўлжалланган буюмлардан фақат онасининг назорати остида фойдаланиши мумкин.
  5. Катта ёшдаги болалар ва турмуш ўртоғимиз ҳамда “Сиз менга ёрдам беринг, мен сизга қарашиб юбораман” деган сўзлар. Уларга ҳам турли “муҳим” ишларни ишониш керак. Масалан, дўконга харид учун чиқиш, дорихона ёки поликлиникага бориб келиш.
  6. Кир ювиш машинаси, мултиварка, ён дафтарча ва магнит доскаси.
  7. Сайрлар. Бу вақтни мароқли ўтказишнинг ажойиб усули ҳисобланади! Сайр давомида турли қизиқарли машғулотлар (қушлар ва ўсимликларни кўздан кечириш, булутларни кузатиш) билан банд бўлиш мумкин.

Кўп фарзандли оналарнинг энг асосий хулосаси шуки, янги тайёрланган шўрва ва пирогсиз, хонадонингиздаги болаларга хос тартибсизлик билан яшаш мумкин, бироқ меҳр-муҳаббатсиз яшаб бўлмайди!

Мақолани тайёрлашда “Я Happy мама” сайтидан фойдаланилди.