27 август куни Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳрида «Илк қадам» ўқув дастури тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Дарё нашри.
Ушбу ўқув дастури энг яхши халқаро амалиёт ҳамда Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.
«Илк қадам» ўқув дастурининг асосий мақсади ҳаёти давомида узлуксиз ривожланишга қодир бўлган шахсни шакллантириш.
Ушбу замонавий педагогик тизимнинг асосий ўзига хослиги болаларда ўқишга қизиқиш уйғотиш ҳисобланади. Бу эса болаларни таълим жараёнига қизиқтиришга алоҳида эътибор бериш керак деганидир», — дейди мактабгача таълим вазири ўринбосари Собитхон Турғунов.
Тизимдаги яна бир қизиқарли янгиликлардан бири бу боланинг ривожланиш картаси пайдо бўлишидир. У ўзида боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврини қамраб олади. Карта бир йилда уч марта тўлдирилади. Бола мактабгача таълим муассасасини битирганидан сўнг яъни 6—7 ёшда боланинг мактабга тайёрлиги картаси ҳам тўлдирилади.
Ушбу жараён давлатнинг янги талабларига асосланади. У бола ривожланишининг бешта асосий йўналишини қамраб олади:
– Жисмонан ривожланиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш;
– Ижтимоий — эмоционал ривожланиш;
– Нутқ, суҳбатлашиш, ўқиш ва ёзишдаги ютуқлари;
– Билим олиш жараёнининг ривожланиши;
– Ижодий ривожланиш.