Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро XVIII "Зажги Свою Звезду" деб номланган танловда “Марварид” болалар студияси иштирокчилари ғолиб бўлишди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Улар “Рақс” йўналиши бўйича 1-ўринни, “Эстрада вокали”, “Мода театри” ва “Бастакорлар болаларга” йўналишлари бўйича 3-ўринни қўлга киритишди.
Маълумот ўрнида: “Марварид” болалар студияси болалар санъатини ривожлантириш мақсадида, 2006 йил ташкил этилган. Ўтган йиллар давомида “Марварид”да таҳсил олаётган болалар давлат миқёсида ўтказилган кўплаб тадбирларда иштирок этган. Студия ўзининг концерт дастурлари билан кўплаб болалар ва катталарнинг қалбидан жой эгаллаган.