Тарбия

Масару Ибуканинг болалар оламини очиб берувчи иқтибослари

Масару Ибуканинг мақолада келтирилган иқтибослари боланинг ички оламини очиб беради ва тарбияда ажойиб ёрдамчи бўлади.

  • Уйга келиб, қаршингизга болаларингизни ўтқизинг ва уларнинг юзларига синчиклаб қаранг, шунда турмуш ўртоғингиз билан муносабатларингизнинг бутун тарихини ўқиб оласиз.
  • Болани тарбиялаш — ўзингизни ҳам доимий равишда тарбиялаб бориш демакдир.
  • Жамоатчилик абортни қоралайди, бироқ боласига ҳаёт бахш этгач, унинг тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни қораламайди. Менинг фикримча, бу абортдан кўра ёмонроқ ёвузлик ва уни оқлаб бўлмайди.
  • Гўдаклик — инсон ҳаётидаги ғоятда таъсирчан давр. Ота-оналарга аҳамиятсиз ва маънисиз бўлиб туюлган нарсани бола шунчалик катта таъсир ва куч билан қабул қилиши мумкинки, бу тажриба унинг кейинги ҳаёти учун асосга айланиши мумкин.
  • Бутун дунёдаги тинчлик энди бизга, бугунги кундаги катта одамларга эмас, бугун ҳали йўргакда бўлган авлодга боғлиқ.
  • Болалар қизиқарли нарсани тўғри, зерикарли нарсани нотўғри деб билади.
  • Ўз фарзандига нисбатан эгалик ҳисси жуда кенг тарқалган. У боланинг шахсий эрки инобатга олинмаслигига сабаб бўлади. Агар бола ўз эрки ривожланишидан аввал, ўз-ўзига бўлган бундай муносабатни ўзлаштириб олса, у кейин бутун ҳаёти давомида ўз кучига шубҳа қилиши мумкин. Ота-она эмас, боланинг ўзи ўз келажагининг эгасидир.
  • Бола қўллари билан нима бажарса — расм чизадими, қоғозни ғижимлайдими, ўйинчоқларини сочадими — унинг интеллекти ва ижодий қобилиятини ўстиради. Болага қаламни қанчалик тезроқ берсангиз, натижалар шунчалик яхши бўлади.
  • Бола қадам ташлашни ўрганиб бўлганидан сўнг унга ғилдиракли конкида учишни ўргатиш жуда қийин, юришни ўрганаётган вақтда ўргатиш эса мумкин, бир неча ой ичида у ажойиб фигуристга айланади.
  • Асосийси — болада чексиз потенциал имкониятларни ривожлантириш, токи унинг ҳаётида ва бутун оламда хурсандчилик кўпайсин.

Ибука Масару (1908—1997) япониялик муҳандис ва тадбиркор бўлиб, Sony корпорацияси асосчиларидан биридир. У кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича новаторлик концепцияларини яратган. Шунингдек, у болаларни кичик ёшдан ривожлантириш бўйича “Учдан кейин кеч” номли оммабоп китоб муаллифидир.