Биласизми?

"Маша ва айиқ" мултфилмининг Яқин Шарқ мамлакатларида оммалашувининг сабаби рўмолда

Россия мултсериалининг Яқин Шарқ мамлакатларида оммавийлашганлигининг асосий сабаби бош қаҳрамоннинг рўмоли Ислом дини талабларига жавоб берадиганлигида экан. Бу ҳақда Россия экспорт маркази раҳбари Петр Фрадков маълум қилган.

"Бу мультфильм Хитойда жуда машҳур, шунингдек Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам. Сабабини биласизми? Чунки Маша рўмолини жуда тўғри ўраган. Бу бутунлай бошқача мантиқ", — деб тушунтирди Фрадков.

"Маша ва Айиқ" мултфилми 2009 йилдан буён ишланади. Ҳар бир серияси 6 дақиқага яқин давом этади. Мултсериал кўпгина мукофотларга сазовор бўлган, улар орасида халқаро мукофотлар ҳам бор. Уни намойиш қилиш ҳуқуқини Netflix, Turner, KIKA, France TV, Sony Music, NBC Universal, Televisa сотиб олишган.

Машанинг мураббоси пахта гулли пиёлага солинганлигига эътибор берганмисиз?