Мактаб ёши

Машҳур ўзбек болакайлари

Мутахассислар ҳеч бир бола иқтидорсиз бўлмайди деган фикрни беришади. Фақат эътибор қилиб қаралса ҳар бир болани нимагадир қизиқиши баландроқ эканлигини илғаш қийин эмас. Афсуски ота-оналар ёки педагогларнинг эътииборсизлиги сабабли кўпгина болаларнинг қирралари очилмай қолади. Машҳур болакайларни тарбия қилиш замирида эса албатта катта меҳнат ётади. Оммавий ахборот воситалари тилидан тушмайдиган ана шундай болалар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Аслида уларнинг ҳар бирининг юруқлари алоҳида мақолалар учун мавзу бўлади. Кейинроқ уларнинг ота-оналари билан суҳбатларни ҳам тақдим этиш ниятидамиз.

                                           Маъруф Шарипов

Бу болакайни кўпчилик “Чол ва набира” филмидаги Ғанишер роли орқали яхши танишади. “Умид”, “Тубанлик” картиналарида ҳам у ёшига мос болалар образларини гавдалантирди. Ҳозирда у Успепский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик литсейида тахсил олади.

                                               Жавоҳир ва Исломбек Синдоровлар

8999

Исломбек 7 ёшда шахмат бўйича тўрт карра қитъа, икки карра жаҳон чемпиони бўлган. Акаси Жавоҳир эса 2014 йилда мактаб ўқувчилари ўртасидаги қитъа биринчилигида Осиё чемпиони, классик шахмат бўйича кумуш медал совриндорига айланди. Балки бу ютуқларда авлоддан авлодга ўтиб келаётган иқтидор ҳам сабаб бўлгандир. Синдоровлар 70 дан ортиқ достонни ёд билган таниқли ўзбек бахшиси Эргаш Жуманбулбул ўғлининг тўртинчи авлоди саналади.

                                           Нодирбек ва Баҳора

1353527271_fide3

Агар гоогледа бу исмни қидиришга уринсангиз камида 12 мингта маълумот тақдим этилади. Нодирбек Абдусатторов саккиз ёшида шахмат бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Унинг опаси Баҳора эса дунё биринчилигида кумуш медал билан тақдирланиб, Осиёнинг энг ёш спортчиси номига сазовор бўлди.

Нодирбек 2016 йилда 12 ёшга тўлади. Ўтган вақт ичида у Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда халқаро тоифадаги гроссмейстерлар устидан уч бор ғалаба қозонди. 2011 йилнинг ўзида Осиё чемпионатида икки марта: дастлаб мактаб ўқувчилари ўртасида олтин медал, сўнг ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Жаҳон чемпионатида эса Европа, Эрон, Россия, Украина, АҚШ ва яна тўрт мамлакатдан келган рақибларни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди. 2014 йил 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида витсе-чемпион бўлди.

                                     Тахмина Икромова

тахмина(1)

2004 йили туғилган бу қизалоқ бадиий гимнастика бўйича кўрсатаётган натижалари орқали дунё спортида аста-секин ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. АҚШда ўтказилган “Голд Соаст Интернатионал Суб 2014” анъанавий халқаро турнирида Тахмина иккита олтин ва битта кумуш медали билан тақдирланди. 2014 йили Франсияда бўлган халқаро турнирда 1-ўринни эгаллади. Россия федератсиясининг Москва шаҳрида ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда эса бир йўла тўртта олтин медалга сазовор бўлган.

 Ана шундай фарзандларни вояга етказаётган ота-оналарга фақат ҳавас қилсак арзийди.