Хавфсизлик бўйича Москва давлат Думасининг комиссияси ва “Хавфсиз пойтахт” лойиҳаси раҳбари Инна Святенко билдиришича, кўрилган чорадан мақсад болаларнинг йўлларда бехавотир юришини таъминлашдир. Сарлавҳадаги тадбирни бажаришга куздан киришилади. Святенко май ойидан ноябргача 22:00дан сўнг қоронғу тушади, бу вақтда болалар уйда бўлишади, ёзда нур қайтарувчи белгиларни тақишга ўргатишнинг ҳожати йўқ, дейди.
Эслатиб ўтамиз: 2014 йилнинг ноябридан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришлар кучга кирган. Бир қатор тузатишлар биринчи навбатда пиёдалар хавфсизлигини кўзда тутади. Бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш йўлакларида қувиб ўтиш тақиқланган бўлиб, қоидабузар ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади. Пиёдалар эса аҳоли пунктларидан ташқаридаги ёритилмаган автотрассаларга нур қайтаргич белгиларсиз кийимда чиқишлари тақиқланди.