Биласизми?

Ўқувчиларни имтиҳонлардан озод этишга асос бўладиган хасталиклар рўйхати тузилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхат Lex.uz порталида келтирилган, деб ёзади Kun.uz.

Вазирлар имзолаган рўйхатда 55 касаллик номи келтирилган бўлиб, улар қаторида сил касалликлари, ўткир гепатит, камқонлик, қандли ва қандсиз диабет, қалқонсимон без касалликлари, кўричак ҳамда болаларнинг юқумли касалликлари жой олган.

Шунингдек, Ўзбекистонда кам сонли ўқувчили бошланғич синфлар бирлаштирилади. Халқ таълими вазирлиги вакилининг изоҳига кўра, бу чора мактаблардаги синфхоналардан унумли фойдаланиш имконини беради.

Т/р Касалликнинг номи
1. Тиф (терлама) ва паратиф
2. Ботулизм
3. Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи)
4. Бруцеллёз
5. Менингококли инфекция
6. Полиомелит (жиддий асоратлари қолган тақдирда)
7. Марказий нерв системасининг яллиғланиш касалликлари (вирусли менингит)
8. Ўткир гепатит А, Е
9. Ўткир гепатит В, С, D
10. Сурункали вирусли гепатитлар (оғир турлари)
11. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликлар (3-4-клиник босқичи)
12. Хавфли ўсмалар
13. Камқонлик
Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари:
гемофилия (ўртача ва оғир шакли);
турлича бўлган анемияларнинг оғир шакли;
орттирилган камқонликлар;
капилляротоксикоз;
идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
тромбоцитопатия (оғир турлари);
Виллибранд касаллиги ва бошқа гемостаз бузилиши билан боғлиқ касалликлар;
ўткир ва сурункали лейкозларнинг ҳамма турлари;
наслий гемолитик камқонликларнинг ҳамма турлари
14. Қандли диабет
15. Қандсиз диабет
16. Тиреотоксикоз (ўртача ва оғир даражаси)
17. Қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз (оғир даражаси)
18. Гиперпаратиреоз ва қалқонсимон олди безнинг бошқа бузилишлари (оғир даражаси)
19. Органик, симптоматик бузилишларни қамраб олган руҳий касалликлар
20. Шизофрения ва келиб чиқиши турлича бўлган ўткир руҳий касалликлар
21. Стресс асоратлари ва неврологик бузилишлар: неврозлар, неврозсифат ҳолатлар, реактив ҳолатларнинг ўткир ва руҳий мувозанати бузилган даври, қаттиқ дудуқланиш
22. Бош миянинг шикастланишлари
23. Эпилепсия. Эпилептик статус
24. Вегетатив нерв системаси бузилишлари: ангиоспазм, қон томирлар фаолияти танглиги, ҳушдан кетиш ва бошқа оғир кўринишлари билан кечадиган яққол вегетатив бузилишларнинг шакллари
25. Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. Кўз тубида дистрофик ўзгаришлар юз бериши билан тез ривожланиб борувчи кўриш ожизлиги
26. Тўр (томирли) парда касалликлари
27. Кўриш нерви ва кўриш йўллари касалликлари
28. Глаукома
29. Ўткир ревматоид иситма
30. Қон босими ошиши билан характерланувчи касалликлар
31. Юрак сурункали ревматик касалликлари
32. Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)
33. Бошқа сурункали обструктив ўпка касалликлари
34. Астма
35. Бронхоэктатик касаллик
36. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси
37. Кўричак (операциядан сўнг)
38. Чурра (операциядан сўнг)
39. Паралитик илеус ва чуррасиз ичак тутилиши
40. Крон касаллиги
41. Ўткир диффузли гломерулонефрит
42. Сурункали нефритлар
43. Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар фаолиятининг сақланиши)
44. Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар функциясининг бузилиши)
45. Экзема (ёйилиб кетганда) ва нейродерматит (яққол кўриниб турганда)
46. Туғма ихтиоз
47. Бошқа эритематоз ҳолатлар
48. Бириктирувчи тўқима система шикастланишлари
49. Яллиғланиш полиартропатиялари
50. Тирсак ва билак-кафт усти жароҳатлари
51. Билак-кафт усти ва қўл панжаси жароҳатлари
52. Тизза ва болдир жароҳатлари
53. Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари
54. Бош суяги, умуртқа ва бел суягининг синиши
55. Болаларнинг юқумли касалликлари