Биласизми?

Ўзбекистонлик бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнатилди

"Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 8 нафар бемор фарзанди Германияга даволаниш учун жўнатилди. Бу ҳақда Uz24.uz ёзмоқда.

Фонд Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 2002 йилдан буён ана шундай тиббий-ижтимоий лойиҳани амалга ошириб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида ушбу лойиҳа доирасида уч юздан кўпроқ туғма ва орттирилган хасталиклар билан касалланган бемор бола хориждаги замонавий клиникаларда соғломлаштирилди. Пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 400 нафарга яқин бемор болага замонавий андозалар асосида тиббий ёрдам кўрсатилди.