Биласизми?

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 15та медал олишди

Сингапурда 17 мамлакатнинг мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирокидаги математика бўйича халқаро олимпиадада Ўзбекистон шарафини 36 нафар мактаб ўқувчиси ҳимоя қилди.

Саралаш баҳслари гуруҳларда ташкиллаштирилди: ўқувчилар ребус ва математик мисолларни ечишди. Сўнгра юқори баҳо олган ўқувчилар финалда иштирок этишди.

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ушбу олимпиадада 15та кумуш ва бронза медалларини ҳамда жамоавий мукофотларни қўлга киритди.