Биласизми?

Ўзбекистонлик олти ёшли бола рекордчига айланди

Ҳумоюн Бегмуратов олти ёшу беш ойлигида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда энг ёш шахмат бўйича спорт усталигига номзод бўлди, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

"Ўз меҳнатсеварлигинг, ғайратинг, шижоатинг ва ғалабага бўлган истагинг туфайли сен юксак чўққига эришдинг. Сен ўз мамлакатинг ва Осиё чемпионисан. Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишингга ҳам ишонаман",- дейилади табрик мактубида.

Монголияда болалар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ҳумоюн Бегмуратов “турнир кашфиёти” деган номга сазовор бўлди.

"Сени ўрнатган рекординг билан табриклайман ва ғалабага ҳамиша ишонч, янги мақсадларга эришишда матонат ва маҳоратингни кўрсатишингни тилайман!" — дейилади табрик мактубида.