Россиянинг Сочи шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича Sochi Open турнири ўтказилди. Мусобақада олтита давлатдан спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркибда иштирок этишди.
Саккиз ёшли болалар ўртасида Оятиллоҳ Акромов 28 кг вазн тоифасида масоги баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Болат Ойгул ҳам шу йўналишда чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Зуҳра Эргашева катталар ўртасидаги тил баҳсларида 2та олтин медалга эга бўлди.
Ҳамидулла Лутфуллаев, Иброҳим Ниғмонов тил йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. 10-11 ёшлиларнинг масоги баҳсларида ўз имкониятини синовдан ўтказган Болат Баҳовуддин 39 кг вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди, деб ёзади Uz24.uz.