Меҳрибон ота-оналар ўзининг фарзанди ҳар томонлама етук бўлиб камол топиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилишади. Лекин улар боланинг ўсиш жараёнида яхши ният билан ва беихтиёр жуда жиддий хатоларга йўл қўяди.
-
Болани қолипга мослаб ўстиришга уриниш
Ота-оналар учун китобларда бола белгиланган ёшга етганда фалон-фалон нарсаларни эплай олиши кераклиги ёзилган, лекин сизнинг болангиз қандайдир бошқачароқ ўсаяптими? Хавотирланишга шошилманг. Албатта, агар ўзини тутиши ва ўсиш жараёни хавотир туғдирса шифокорга кўрсатиш лозим. Лекин болангизни дўстларингиз болаларига ўхшаб катта бўлишга мажбурлашга уринманг.
-
«Ривожланиш бошланадиган» маълум бир ёшни кутиш
Боланинг онгини оширишни қачон бошлаш керак? Баъзи ота-оналар бунинг учун қандайдир маълум бир ёшни кутадилар: бола бир ёшга тўлганда, икки, уч… Аслида ривожланиш жараёни у туғилганидан кейин дарров бошланади ва буни кутиш керак эмас.
-
«Қўлланма»ларга кўр-кўрона амал қилишга уриниш
Бундай «қўлланма»лар ўша «ота-оналар учун» китоблардаги, оналарингиз ва бошқа шунга ўхшаш манбалар маслаҳатларидир. Лекин сизнинг болангизнинг шахси ва ўзига хос хусусиятлари бунга ўхшаш ҳар қандай «қўлланма»ларни тўғрилашни талаб қилиши мумкин.
-
Бола ривожланиши жавобгарлигини бошқаларга юклаш
Табиийки, мактабгача тарбиялаш муассасалари болага катта фойда беради. Лекин болага дунёни ўрганишида айнан ота-оналар ёрдам бериши керак, бу вазифани тарбиячилар ва педагоглар зиммасига юклаш тўғри келмайди.
Манба: Daryo.uz