Ота-оналарга осон эмас, чунки улар ортиқча ғамхўрлик ва эътиборнинг етишмаслиги орасидаги мувозанатни топиши керак бўлади. Биз сиз учун болаларни тарбиялашда асқотадиган баъзи тажрибаларни тўпладик.
Болага ўз ҳаракатларини назорат қилишга имкон беринг
Мақсадларини ўзлари режалаштирадиган болалар жадвалини ўзи тузади ва муваффақиятларининг қадрига етади, бош мия қобиғининг пешана бўлимини ривожлантиради ва ўз ҳаракатларини назорат қилишга ўрганади.
Боланинг мустақил равишда муваффақият қозониши ва ўз хатоларидан дарс олишига рухсат беринг.
Бахтли болаларни ўстиришга уринманг
Биз болаларни бахтли қилишга ҳаддан ташқари уриниб балки хато қилаётгандирмиз. Яхшиси уларни одобли қилиб ўстириш ва бахтини яхши ишлардан топишига умид қилишимиз керак. Бундай муносабат болаларга ҳам, ота-оналарга ҳам кўпроқ фойда келтиради.
Болани шахс сифатида ҳурмат қилишингизни кўрсатинг
Болалик болаларни севишга ўргатиши керак. Лекин, агар улар ўзини яхши кўрмаса, бошқаларни сева олмайди. Ота-оналар уларга бўлган холисона муҳаббатини билдирсагина, болалар ўзини сева олади.
Болаларга уй ишларига ёрдам беришни ўргатинг
Кўпчилик болаларни уй ишларидан озод қилади, кейин эса улар катта бўлганида буйруқни кутиб ўтирадиган ходимга айланади. Бундай ходимлар ҳамкасбларига қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўйламайди ва раҳбарнинг топшириқларини олдиндан кўра олмайди.
Майда-чуйдалар ҳам муҳимлигини унутманг
Ота-оналар билан бирга қилинадиган оддий кундалик машғулотлар болаларга ижобий таъсир кўрсатади. Бола билан гаплашинг ва уни эшитинг, илиқ муносабат билдиринг, у билан бирга ҳарфларни ва сонларни ўрганинг, биргаликда сайр қилинг.
Манба: Daryo.uz