Биласизми?

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ногирон болалар уйидаги хайрия тадбирига бош-қош бўлди

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан, жорий йилнинг 24 ноябрь куни, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ташаббуси билан ҳомийлар иштирокида, Олмазор туманида жойлашган “Мурувват” ногирон болалар учун 1-сон интернат уйида меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиниб, дастурхон атрофида хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.

Тадбирда “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов, масжид ходимлари ва 1-сон интернат уйи ишчи ходимлари иштирок этдилар. Йиғилганлар учун байрам дастурхони ёзилиб, миллий таомимиз бўлган ош тарқатилди.

Тадбир бошида Раҳматуллоҳ Сайфуддинов сўз олиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги ҳамда 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати табриклади ва бу жойда хизмат қилаётган, ногирон болаларга ўз меҳрини улашаётган тарбияловчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, бу шарафли ва савобли хизмат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгра Қуръони карим тиловат қилиниб, меҳрга муҳтож болалар ҳаққига дуолар қилинди.

Мурувват уйи мураббий ва тарбияланувчилари ушбу ташаббус учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар.