Биласизми?

Саҳар мактабининг онлайн-тадбири давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздай, Cаҳар онлайн-мактаби йўл ҳаракати хавфсизлиги ва маданияти бўйича аҳоли билимини ошириш ҳамда шу соҳага доир масалаларга ечим топиш мақсадида интернетда акция ўтказмоқда.

Акция иштирокчилари ушбу мавзуларга оид ўз фикрларини гуруҳда нашр этишмоқда. Постларга изоҳлар қолдирилмоқда.

Тадбир иштирокчиларидан бири Улуғбек Бабаханов “Баланд мусиқа ЙТҲларга қай даражада таъсир қилади” мавзуида пост қолдирган. Унда ЙТҲга олиб келишга сабаб бўлган баланд мусиқа ва тезлик оширилганлиги ҳақида гап боради. Унга Fotima Nur ва Mohira Kurbanova ҳамфикрлигини изоҳ тарзида қолдирган.

Яна бир иштирокчи Шарофиддин Азизматов дўстлари билан машинани ижарага олиб сайр қилишгани, қоидалардан бехабар ҳолда йўл айланишга чиқиш фожиа билан якун топганини ҳикоя қилган. Ҳикоясини ушбу қайғули ва айни вақтда ибратли сўзлар билан якунлаган “Bizday yosh, qonun-qoidalarni bilmaydigon bollarga mashinani ijaraga bergan odam esa qonun oldida javob berdi. Lekin bu qilmishimizning badali biz uchun juda og’ir bo’ldi. Bir dostimizning bevaqt o’limida bizning ham aybimiz bor, va biz bu aybimizni hech qachon yuva olmaymiz!!!”

Ундан ташқари тиббий ёрдам аптечкалари мавзуида, ўзбекистонлик инсон АҚШда ЙТҲ натижасида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида постлар қолдирилган. Facebook ижтимоий тармоғидаги гавжум гуруҳлардан бири “Водители Ташкента”га жойланган сурат илова тарзида қўйилган. Суратда ЙПХ ходими бошқараётган автомобиль ҳаракат қоидаларига зид ҳолда катта йўлда қайрилаётгани акс этган.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан рулда ўтирганда камар тақиш, телефондан фойдаланмаслик тўғрисида видеолар улашилган. Жойланган расмларнинг бирида “Ичиб олдингми? Энди сени ким олиб кетади?” ёзуви бўлиб, унда киракаш, милиционер, шифокор, дафн этиш ходими сурати турибди.

erkak.uz va farzand.uz сайтлари мазкур акция ҳамкоридир. Онлайн-тадбирда қатнашинг. Фикрларингизни баҳам кўринг.