Биласизми?

Самарқанддаги аҳволи абгор болалар боғчаси: ачинмасдан иложи йўқ! (фото)

“Самаркандский вестник” газетаси Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Бошдархон маҳалласида жойлашган 19-мактабгача таълим муассасасининг абгор аҳволи ҳақида мақола чоп этди, деб ёзади Sof.uz сайти.

Мақолада айтилишича, мактабгача таълим муассасаси 120 ўринга мўлжалланган, аммо ҳозир 55 бола тарбияланмоқда. Чунки бу ерда зарур шарт-шароит мавжуд эмас.

Муассаса биноси 1976 йилда қурилган бўлиб, афтидан неча йиллардан бери таъмирланмаган. Канализация тизимига уланмаган бинода табиий газ ҳам йўқ, ҳатто бет-қўл ювгич (умивальник)ни ҳам кўрмайсиз!

Мудира Дилрабо Ҳамидованинг айтишича, мактабгача таълим муассасаси жорий мавсум учун тегишли ташкилотларга кўмир сўраб мурожаат қилган, бироқ бу мурожаат тушунарсиз сабабларга кўра қондирилмаган. Шунинг учун муассасаса ҳисобига озиқ-овқат учун ўтказилган маблағлар ҳисобидан кўмир ҳам сотиб олишга тўғри келмоқда.