Daryo.Uz'нинг хабарига кўра «Туркистон» саройида 30 май, душанба куни «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил этилган байрам гала-концерти бўлиб ўтди. Бу ҳақда жамғарманинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Гала-концертга Тошкент, Бўка ва Чирчиқдаги 14-, 15-, 21-, 22-, 23- ва 30-Меҳрибонлик уйлари, SOS-болалар қишлоқлари тарбияланувчилари, имконияти чекланганлар, жами 800 дан ортиқ бола жамланди.
Концертдаги чиқишлар жамғарма томонидан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирокида тайёрланди, шу боис уни болаларнинг болаларга туҳфаси деб аташ мумкин.