Тарбия

SGF.UZ- таълим жараёнига инновацион ёндашув

Педагогик технология атамаси таълим жараёнига янгича, ўзига хос белги ва хусусиятларга эга бўлган тизимли ёндашувга асосланади, SGF.UZ бу таълим жараёнига инновацион ёндашув демакдир.

Лойиҳа қандай тартибда ўз фаолиятини олиб боради?

Веб-сайт – унга аъзо бўлган ҳарбир мактаб ўқувчиси ҳақида кунлик ахборот бериб боради. Бунда ўқувчига сайт томонидан сайтга кириш пароли берилади ва бу парол орқали у ўз профилига киради. Ота-она, ўқувчи ва унинг яқинлари бу парол орқали унинг давомати, баҳоси, ўқув фанларини ўзлаштиришдаражаси тўғрисидатўлиқ маълумотга эга бўладилар.

Сайтда муайян синф ўқувчиларининг маълум бир фандан олган умумий баллари (исм, шарифсиз) ва почта эгасининг умумий баллари диаграмма шаклида кўринади ва ўқувчининг ўзи ҳам синфдошларидан қолиб кетмаслик учун ҳаракат қилади. Ўқувчининг хулқи, баҳоси, дарсга қатнашиши ва бошқалар бўйича алоҳида-алоҳида таҳлил диаграммалари бериб борилади, шунингдек сайт (психологлари) ҳар бир ота-онага керакли тавсияларни бериб боради. Ўқувчи профилидаги ҳар қандай маълумот хавфсиз ва сир сақланади, яъни бегоналар шунчаки кира олмайди. Бунда киритилган ҳар кунлик маълумотлар базаси шакллантирилади ва натижалари таҳлил қилиб борилади. Ўқувчи ҳақида ойлик, чораклик, олти ойлик ва йиллик билим натижалари таҳлил қилинади ва таҳлил диаграммасида кўринади.

Бунда ўқувчи ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни таҳлилий кўриш мумкин (масалан, ўқувчининг маълум бир фандан ёки фанлардан олган умумий баҳолари, ўзлаштириши, хулқи ва бошқалар ҳақида бемалол диаграмма шаклида кўриш мумкин, бунинг учун ҳафталик маълумотни кўришни хоҳлаган ота-она фарзандини душанба ва шанба кунларини календардан, масалан, 1 октябрь ва 7 октябрь кунларини белгилайди ҳамма маълумотлар диаграмма сифатида кўринади, ўқувчининг умумий диаграммаси ва ўқувчиларнинг умумий диаграммалари таҳлилий кўринишда кўринади. Буни кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик кўринишда ҳам кўриш мумкин).

Сайт томонидан дарс жадваллари ва дарсликлар ҳар бир ўқувчи учун алоҳида-алоҳида электрон тарзда киритилади, бу эса ота-оналар томонидан навбатдаги дарс қачон ва қайси мавзуда эканлигини билиш имкониятини беради. Сайтга кириши билан эртанги кунги дарс жадвали ва ўша фандаги мавзулар автоматик тарзда пайдо бўлади,  шунингдек олдинги дарслардан олган баҳоси ҳам (масалан, тарих -“5”, физикадан - “4”, адабиёт - “5”) умумий диаграмма орқали ва алоҳида ўқувчи қанча балл олгани кўринади. Мақсад эса ота-оналар доимо ўз фарзандининг таҳлилий маълумотларини кузатиб бориш имкониятига эга бўладилар. Ота-оналар ҳам бемалол электрон дарсликларни ўқиб фарзандларини дарсга яна бир бор тайёрлаш имкониятига эга бўладилар. Бу эса вақтни янада тежашга хизмат қилади, чунки ота-она ишдан чарчаб келиши ва ўз фарзандларига етарлича эътибор бера олмасликлари мумкин, дарс жадвалларини билиши ва ўша кунги мавзулардан хабардор бўлиши хоҳ ота-она метрода, хоҳ автобус ёки бошқа транспорт воситасида бўлишидан қатъий назар, бемалол ўз телефони ёки планшетидан 5-10 дақиқада ўқиб билиб туриши мумкин, бу эса ҳаммага ўта қулайлик туғдиради.

Ҳар ой охирида ҳар бир ўқувчининг бир ойлик натижалари таҳлил қилинади. Ўтилган фанлардан ҳар-бир мавзу бўйича 3-4 тадан жами 20-30 тадан онлайн тест саволлари қўйилади бу эса ота-оналарга фарзандларини ўз олдида имтиҳон қилиш ва билим даражасини реал вақтда билиш имконини беради. Қайси фанлардан паст баллар олган бўлса эслатма орқали ўқувчига ота-она томонидан уша фанлардан кўпроқ ўқиш кераклигини эслатиб туриш имкони ҳам мавжуд. Бундан мақсад онлайн тестнинг ҳар ойда ўтказилиши олдинги ойларда ўша фандан олган баллари билан таққослаш имкониятига эга бўладилар, мисол учун математикадан октябр ойида 70 балл олган бўлса, декабрь ойида 85 балл олди дейлик, бу билан ўқувчининг қайси фанларга қизиқишлари билинади, ота-оналар ўз олдида фарзандларини реал тарзда имтиҳон қилади ва қайси фанлардан ўзлаштиргани ёки аксини аниқ билишади. Бу эса фарзандларнинг билимларини мустаҳкамлайди. Бу билан ота-она ва ўқитувчи фарзанддаги мавжуд қобилиятларни олдиндан билиши мумкин ва ўша соҳада ўқувчининг янада қизиқишларини орттириб боради.

  • Сайт ўқувчи ҳақидаги таҳлилларни онлайн тарзда доимий равишда олиб боради.Натижада ота-она у хоҳ ишда бўлсин, хоҳ хизмат сафарида бўлсин, хоҳ чет элда бўлсин, ўз фарзанди ҳақида доимий равишда онлайн тарзда билиб боради.

Бу лойиҳа ота-оналар ва ўқувчиларга нима беради?

Ота-оналар бу сайт орқали ўз фарзандининг реал вақтдаги олаётган баҳолари, давомади, ота-она билмаган қирраларини, умумий характерини кўриши ва кузатиб бориши мумкин. Сайтнинг мақсади келажагимиз бўлган фарзандларимизни етук касб эгаси бўлиб етишишига хизмат қилишдир. Сайт ҳар бир ўқувчи билан индивидуалшуғулланади, ўқувчидаги барча қобилиятларни авваламбор, унинг ўзига ва яқинларига кўрсатиш орқали ёшлигидан ўзи ва жамият ҳақида фикрлашга ундайди. Бу лойиҳа ўқувчининг фақатгина аниқ вақтдаги реал баҳолари билан эмас, балки маълум бир ўқувчи устидан таҳлилий маълумотларни бериши билан ҳам ўз натижаларини беришига ишонаман. Мисол учун, ўқувчининг ўтган ҳафтадаги ёки ўтган ойлардаги олган билимларига, баҳоларига қараб қайси фанлардан сусткашликка йўл қўйганлигини ёки бўшлиқ ва камчиликларини ўз вақтида бартараф этиш имкониятини яратади, келаётган даврдаги унинг ҳаракатини аниқлаши ва нималарга кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини аниқ билган ҳолда ҳаракат қилади. Шунингдек, бу реал таҳлилий маълумотларга таянган ҳолда ўқувчининг қобилиятини авваламбор унинг ўзига кўрсатади, ота-онасига ва синфдошларига кўрсатади, бу эса ўқувчининг ўзи учун кўпроқ билим олиш кераклигини ҳис қилишга ундайди.

  • Қайси касб эгаси бўлишни хоҳласа шу касбга оид батафсил маълумотларни бериб бориш орқали, ўқувчи умумий назарий билим билан таъминланади. Касбга оид маълумотларнинг инглиз, рус ва ўзбек тилларида берилиши бир вақтнинг ўзида ўқувчига чет тилларини ҳам ўрганиш имконини беради.Сайт ўқувчида педэкспериментал (педагогик тадқиқот) усулини олиб боради, бунда сайт ўқувчининг қизиқиши, билимига юқори баллар олган фанларига қараб, мисол учун (ўқувчи гуманитар фанлардан юқори баллар олмоқда, шу сабабли у эгаллаши мумкин бўлган (3-4 турдаги хуқуқшунос, адвокат, дипломат, судья ва ҳ.к.) касблар кўрсатилади ва унга синф раҳбари, синфдошлари, ота-онаси ва сайт мутахассислари томонидан баҳо берилади ва энг юқори кўрсатилган касбга ўқувчининг ота-онаси билан келишилган ҳолда унинг профилига доимий равишда тавсиялар, касбга оид китоб ва қизиқарли мақолалар бериб борилади, бу эса ўқувчининг қобилияти ва қизиқишини касбга нисбатан янада оширади. Масалан, ўқувчи банкда ишлашга қизиқади, ўқувчининг профилига доимий равишда банк ҳақидаги маълумотлар мунтазам бериб борилади (масалан, банк нима, қачондан банклар пайдо бўла бошлаган, энг машҳур банкирлар кимлар, нимага дунёда Швейцария банклари машҳур, Ўзбекистондаги банклар сони, уларнинг фаолият турлари ва бошқалар ҳақида инглиз, рус ва ўзбек тилларида маълумотлар бериб борилади), бу ўқувчи секин асталик билан мактабни тугатгунча банк ҳақидаги умумий назарий билимга эга бўлади, ота-оналари ҳам кўпроқ шу касбга оид ўз фарзанди билан гаплашишга, туғилган кун ва байрамларда шу соҳагаоид китобларни совға қилишга ҳаракат қиладилар, фарзанд олийгоҳни тугатгунча ўз касбининг устаси бўлиб етишади, янги-янги инновацион ғоялар ва янгиликлар билан ишлайди, вақти келиб 5-10 йилдан кейин бу ўқувчи банк бошқарувчиси бўлиши ёки ўз шахсий банкини оча олиши мумкин. Бундай кадрлар эса мустақил Ўзбекистонимизнинг буюк келажагига хизмат қилади.

Ўқувчи ўз ижодидаги шеър, мақола, расм, ихтиро ва бошқаларни ҳеч қандай қийинчиликсиз сайтга ўзи жойлаштириши мумкин. Сайт эса бу муаллифларни расми билан бош саҳифага жойлаштириши ўқувчидаги бор қобилиятини юзага чиқаради ва омма эътиборига тақдим этади. Бу материаллар овозга қўйилади, лайк босиш орқали овоз тўпланади ва энг кўп лайк олган материал эгалари мунтаззам равишда моддий ва маънавий тақдирлаб борилади.Мақсад эса битта – ўқувчининг қобилиятини янада юксалтириш. Бу эса фарзандга ижтимоий психология, онг остига таъсир қилади ва ғурурланиш ҳиссини уйғотади, ўқувчи эса бу қобилиятини янада ривожлантиришга ҳаракат қилади. Биз фақатгина сайт билан чекланмаймиз, ўқувчи томонидан ишланган ихтиро ва ижод маҳсулларини республика газета ва журналларда босилиб чиқилишини ва телевидениеда берилишини таъминлаймиз.

Ҳафта давомида энг билимдон ўқувчи ва энг ривожланаётган ўқувчилар акцияси ўтказилиши ва сайт томонидан бу қобилиятли ва билимли ўқувчиларнинг расмларини сайтга жойлаштириш орқали ўқувчидаги билимга бўлган қизиқишларини янада орттиришга ҳизмат қилади.

Бу мониторинг тизимда ўқувчилар эркин ўзаро фикр алмашадилар, муоммила қилиш маданияти ошади, ҳар бир ўқувчи ўзи ва ўз келажаги учун жавоб беришга ҳаракат қилади. Натижада ўзига бўлган ишонч ва қатиятлилик пайдо бўлади, оила ва жамиятдаги масъулиятини сезади, ҳар бир ўқувчига раҳбарлик ролини бажариши учун имкон берилади. Ана шундай таълим усулларига – интерфаол усуллар киради. Бу усулни қўллашда ўқувчилар камситилмайди, уларнинг ожиз томонлари намойиш қилинмайди, балки ҳар бирига қобилияти, эҳтиёжи, кучи ва хоҳиши доирасида билим олишларига имконият яратилади, энг асосийси, улар жамиятнинг тўлақонли аъзолари эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. Бу мониторинг тизимини жорий этиш, ҳозирги вақтдаги жаддалик билан ривожланаётган иновацион ҳаётда ҳар бир ота-она ва фарзанд учун унинг келажаги учун энг муҳум ва керакли лойиҳа деб биламан. Бу тизим ёшларни Ўзбекистон келажагининг мустаҳкам таянчи сифатида тарбиялашга хизмат қиладиган асосий омилдир.

  • болаларнинг барча қирраларини аниқлаб, китобга бўлган қизиқишини орттиришдир, бутун ҳаёти давомида ўрганишлари лозим бўлган тавсия ва кўникмаларни уларнинг ўз шахсий профилига мунтаззам равишда бериб боришни кўзда тутувчи зарурий дастур, деб биламан. Ушбу дастур педагогик технология таълимининг янги лойиҳасини ривожлантирувчи таълим тамойилларига асосланган бўлиб, у ўқувчи шахсига йўналтирилган, натижада, ўқувчи ва ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она, ўқувчи ва маҳалла, ўқувчи ва жамият ҳамкорлиги уларнинг ўзаро мулоқоти механизмини шакллантириш орқали болаларда инсонийлик қирраларини шакллантириш, бундай дўстона муносабат жараёнида эса ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш малакаларини оширишга қаратилган йўналишларни акс эттириш бўйича тавсияларни бериб боради.Ўзбекистон келажаги бўлмиш ёшларимиз яна 5-10 йилдан кейин етук кадрлар бўлиб етишиши, мустақил Ўзбекистон келажагига муносиб ҳисса қўшиши, ҳозирги вақтдаги инновацион асрда ҳар-бир ота-она ва фарзанд учун, фарзанд келажаги учун муҳим омил бўлиб ҳизмат қилишига ишонаман.

  • Бунда ўқувчилар ўзаро эркин фикр алмашадилар, муомала маданияти ошади, ҳар бир ўқувчи ўзи ва ўз келажаги учун жавоб беришга ҳаракат қилади. Натижада ўзига бўлган ишонч ва қатъият пайдо бўлади, оила ва жамиятдаги масъулиятини сезади, ҳар бир ўқувчига раҳбарлик ролини бажариш учун имкон берилади. Ана шундай таълим усулларига – интерфаол усуллар киради. Бу усулни қўллашда ўқувчилар камситилмайди, уларнинг ожиз томонлари намойиш қилинмайди, балки ҳар бирига қобилияти, эҳтиёжи, кучи ва хоҳиши доирасида билим олишларига имконият яратилади, энг асосийси, улар жамиятнинг тўлақонли аъзолари эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. Бу мониторинг тизимини жорий этиш, ҳозирги вақтдаги жадаллик билан ривожланаётган инновацион ҳаётда ҳар бир ота-она ва фарзанд учун унинг келажагида энг муҳим ва керакли лойиҳа, деб биламан. Бу тизим ёшларни Ўзбекистон келажагининг мустаҳкам таянчи сифатида тарбиялашга ҳизмат қиладиган асосий омилдир.

Шерзоджон Содиқов