Мазаси билан ҳаммага бирдай ёқади. Масаллиқлари: 3 дона тухум; 1,5 стакан шакар; 1,5 стакан сут; 1 стакан ўсимлик ёғи; 1 пакет какао (25 грамм); 1 пакет хамир юмшатувчи (разрихлител'); 1 пакет ванилин; 2 стакан ун. Устига: Тайёрлаган хамир қоришимидан 1 стакан олиб қўямиз ва ярим стакан сут қўшамиз.
Тухумни кўпиртириб олгач, унга сут, какао, ўсимлик ёғини солиб яхшилаб аралаштирамиз. Аралашмадан 1 стакан олиб қўйинг. Кексимиз усти учун соусни бу аралашмадан пиширамиз.
Қолган аралашмага ванилин, хамир юмшатувчи, унни солиб аралаштиришда давом этинг.
Таги ёғланган идишимизга қаймоқсимон хамиримизни соламиз ва 180-200 даражада иситилган газ печига пиширгани қўямиз. 30-45 дақиқада кексимиз тайёр бўлади.
Кексимиз газ печида экан, устидаги соусни ҳозирлашимиз мумкин. Хамиримиздан олиб қўйган 1 стакан қоришмани идишга солиб, паст оловга қўямиз ва унга ярим стакан сут қўшамиз. Қайнаб чиққунига қадар аралаштириб туринг, акс ҳолда тагига олиши мумкин. Қайнаб чиққач оловини ўчирамиз. Соусимиз тайёр.
Кейин кексни устини безатамиз.
Кавсар Асхобова