Словакиянинг Synecta компанияси Тошкент вилоятида жойлашган Республика Болалар ҳаракат-таянч тизими реабилитация марказини бепул жиҳозлайди, деб хабар қилмоқда Sputniknews-uz.com.
Ҳукумат қарори билан марказни кенгайтириш чоралари кўрилган. Словакиялик компания уни жиҳозлашда бепул ёрдам беради.
Словакия компанияси 200 ўринга эга бўлган даволаш-диагностика марказига қиймати 7 млн доллар бўлган керакли тиббиёт техникасини еткизиб беради. Умумий қиймати 20 млн бўлган янги корпус қурилиши лойиҳаси 2017 йилда якунлаш режалаштирилган.
Республика Болалар ҳаракат-таянч тизими реабилитация маркази 2009 йилда Республика болалар Полиомелит касалхонаси асосида ташкил қилинган эди. 100 ўринга эга бўлган шифохона, бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан болаларни қабул қилмоқда. Марказга ҳар куни мингга яқин болалар мурожаат қилади.