Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида «Бешбулоқ – Сурхон – Шеробод» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Daryo.Uz ЎзА'га асосланиб хабар бермоқда.
Оромгоҳ қурилишига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 5,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 4,5 гектарга яқин майдонни эгаллаган оромгоҳда янги лойиҳалар асосида ётоқ бинолари, маънавият, тиббиёт хоналари, ошхона, сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари ва бошқа хўжалик бинолари қурилиб, замонавий жиҳозланди.
Кутубхона ва тўгарак хоналарида барча қулайлик яратилди. Оромгоҳга олиб борувчи йўлга асфальт ётқизилиб, сўлим гўшада ота-оналар ва дам олувчилар учун махсус айвончалар қурилди.
Масканда 1300 га яқин ўқувчи мазмунли ҳордиқ чиқариб, саломатлигини мустаҳкамлайди. Айни пайтда бу ерда 250 нафар бола дам олмоқда.