Биласизми?

Тошкентда Baxt ko'li дам олиш маскани янгиланган кўринишда иш бошлади (ФОТО)

Масканда дам олувчилар ҳар куни соат 9:00дан 19:00 га қадар қабул қилинади.

Baxt ko'li дам олиш маскани жорий йилнинг июнь ойи ўрталаридан бошлаб ўз эшикларини очди. Ҳудуд 1973 йилда барпо этилган Бахт кўли марказида янгиланган, замонавий кўринишда иш бошлади. Бу ҳақда afisha.uz'га таяниб Uz24.Uz  хабар беради.

Боғнинг умумий майдони 59 гектарни ташкил этади. Мавжуд сунъий сув ҳавзаси 27 гектар майдонни эгаллайди. Боғ маъмуриятининг сўзларига кўра, бу ерда бир вақтнинг ўзида 5 мингга яқин меҳмонлар дам олишлари мумкин.

Шунингдек, Baxt ko'li' да ҳам сувда, ҳам қуруқликда дам олиш имкониятлари яратилган. Сув ҳавзасида катамаран ва қайиқларда учиш, сув юзасида сайр қилиш, қуруқликда эса пляж футболи ва футбол ўйнаш мумкин.

0359826_b

0065238_b

Бу ерда каравот, топчан, шийпончалар дам олувчиларга ижарага берилади, душ қабул қилиш пулли, боғ ҳудудига кириш ҳам 3 ёшдан ошганлар учун 1000 сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, ҳудудда бир неча кафелар, дўконлар, аттракционлар, мини бассейнлар ишлаб турибди, мини-гольф ва картинг ҳам мавжуд.

1036638_b

0471609_b

Қолаверса, дам олиш масканида бир неча тиббий, санитария-эпидемиология назорат пунктлари ташкил қилинган.