2017 йил 29 майдан 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси “OSIYO RAMZI” дизайнерлар уюшмаси томонидан Ёшлар ижод саройида “Болажонлар-Ширинтойлар” Болалар Мода Фестивали ташкиллаштирилади.
Болалар Мода Фестивали дастури ўз ичига қуйидаги тадбирларни ўтказишни режалаштирган:
-Саноат либослар тўпламларининг намойиши
-beyoung for baby – Ёш дизайнерлар намойиши
-Гала-fashion шоу- либослар якуний намойиши
“Болажонлар-Ширинтойлар” Болалар Мода Фестивали – бу ноёб лойиҳа бўлиб, унга йил давомида тайёргарлик кўрилади, у жаҳонда беқиёс ва ёрқин байрамлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу Фестиваль тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, миллий менталитет ва ҳудудий иқлимий шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида яратилган миллий костюмлар орқали болалар, шу жумладан ёшлар ва уларнинг ота-оналарида дид, кийиниш маданияти ва эстетик тарбиянинг шаклланишига, Ўзбекистон санъати ва маданияти соҳасида билимларни кенгайишига имконият яратиб беради.
“Тантана”, “Томоша”, “Diamondskids” ижодий гуруҳларининг ёш моделлари, шунингдек Арт-бюро “Колибри” мода мактабининг тарбияланувчилари либослар намойишида ҳар бир гуруҳ учун махсус саҳналаштирилган модел сифатида иштирок этиш учун тайёрланмоқдалар.
Beyoung for baby Дефилеси - бу ёш иштирокчилар, жумладан (ёш дизайнерлар, институт талабалари ва коллеж ўқувчилари) учун танловда ўзини кўрсата билиш, ижодий ишларини мутахассисларга тақдим этиш учун катта имкониятдир. Яратилган либослар тўплами ижодий фантазияни юксак даражасини, ноанъанавий ёндошувларга интилишни ва ёш дизайнерларнинг турлича қизиқишларини ўзида намоён этади.
Саноат либослар тўпламларининг намойиши- “Узбекенгилсаноат”
Давлат Акционерлик Компанияси қошидаги Ўзбекистоннинг етакчи тикув ва тикув-трикотаж корхоналарининг болалар учун мавсумий ва турли ассортиментдаги либослар тўпламларининг намойиши.
Гала-fashion шоу- Ўзбекистонда болалар модаси ва дизайн соҳасида анъаналарнинг бойлиги ва замонавий изланишларни ўзида акс эттирувчи ўзбек дизайнерларининг якуний либослари намойиши. Ушбу якуний намойиш Ўзбекистонда болалар замонавий модасининг тенденцияси бўйича қизиқувчиларни ўзига жалб этмай қолмайди.