Бир ҳафта олдин Тошкент шаҳрида йўқолиб қолган етти ёшли Муроджон соғ-саломат ҳолда топилди. Бу ҳақда болакайнинг отаси Қобилжон Абдураҳимов «Газета.uz»га маълум қилди. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Болакай 7 июль куни эрталаб Яккасаройдаги уйидан дераза орқали чиқиб кетган. 13 июль куни у Учтепа туманидан топилди.
«Уни онасининг ўзи соат кечки 6—7 лар атрофида топди. У устига янги кийимлар кийиб олган ва маҳалладаги болалар атрофида ўйнаётган бўлган. Унга ким қараб турганини биз билмаймиз. Одамларнинг айтишича, у қари бир киши бўлган», — деди Қобилжон Абдураҳимов.
«Яккасарой тумани ИИБ ходимлари гувоҳларни сўроқ қилмоқда. Биз у инсон ким бўлишидан қатъи назар фарзандимизга ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз», — дея қўшимча қилди у.