Toyota Motor гўдаклар феъл-атворини намойиш қилувчи Kirobo Mini роботини яратди. Шу йўл билан туғилишлар сонининг камайиши билан боғлиқ муаммога таъсир ўтказилмоқчи. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Kirobo Mini тирик суҳбатдош билан мулоқот қилиб, унинг ҳис-туйғуларига яраша жавоб беришга қодир. Сукунат ҳолатида у ёш боланинг хатти-ҳаракатларига тақлидан у ёндан бу ёнга қимирлаб ўтиради. 10 сантиметрлик гуманоид, компания вакилларининг ишонтиришича, 5 яшар боланинг интеллектига эга.
Робот ҳозирча фақат Япония ҳудудида сотилади. Унинг нархи — 390 доллар.
Компания ушбу робот ёрдамида Япония ҳукуматига демографик муаммоларни ҳал қилишга кўмак бермоқчи. Мамлакатда айни дамда туғилиш даражаси тушиши кузатилмоқда. Митти робот жуфтликларда болаларга нисбатан илиқ туйғулар уйғотиши, бунинг натижасида улар ҳақиқий фарзандга эга бўлишни исташи кутилмоқда.