Тарбия

Японларда болалар тарбияси қандай?

Беш ёшгача фарзанд — пошшо, ўн беш ёшгача — қул, ўн беш ёшдан кейин — дўст!

Японлардан жуда кўп нарсани ўрганиш мумкин. Айниқса, бу кунчиқар давлатнинг фарзандларига тарбия бериш усуллари кўпчиликни ҳайратга солиб келган. Уларнинг тарбия бериш усули «икудзи» деб номланиб, бу фақат педагогик таълим бериш мажмуи бўлибгина қолмай, янги авлод таълим олишига йўналтирилган фалсафадир!

Она ва бола бирдамлиги

Японияда она «амаэ» деб номланади. Бу сўзни тўғридан-тўғри таржима қилиб, унинг чуқур маъносини етказиб бериш жуда қийин. Лекин бу сўз «амаэру» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «эркалаш», «ҳомийлик қилмоқ» маъноларини англатади.

Асрдан асрга япониялик оилаларда бола тарбияси — аёл кишининг масъулияти ҳисобланиб келади. Албатта, ХХI аср тарбия бериш таомиллари ниҳоятда фарқлидир. Масалан, авваллари аёллар фақат хонадон ишлари билан шуғулланишган бўлса, замонавий япон аёллари таълим олишади, ишлашади ва саёҳат қилишади.

Шунга қарамай, агар аёл она бўлишга қарор қилса, у ўзини бутунлай оилага бағишлаши керак. Фарзанд 3 ёшга тўлмагунига қадар она боласини ўзи ўстириши ва ишга чиқмаслиги лозим. Аёлнинг асосий мажбурияти — она бўлишдир, зеро, Японияда ўз мажбуриятларини бировнинг зиммасига юклаб қўйиш тартиби мавжуд эмас.

Бундан ташқари, кичкинтой бир ёшга тўлмагунига қадар она ва бола — бу бир бутунни ташкил қилади. Она қаерга бормасин, нима иш қилмасин, чақалоқ доим она билан бўлиши зарур! Охирги пайтларда «Беби-слинг»лар, яъни болаларни кенгуру қопчасига ўхшаш қопчаларда кўтариб юриш Японияда жуда илгаритдан мавжуд бўлиб, унинг ҳозирги кундагиси мукаммаллашган замонавий кўринишидир.

«Амаэ» — ўз фарзандининг соясидир. Мунтазам жисмоний ва руҳий муносабат — онага бўлган мустаҳкам обрў-эътибор негизидир. Япон аёллари учун ўз боласини ҳафа қилиш ва ранжитишданда оғирроқ нарса йўқ дунёда.

Бола — пошшо

Икудзи нуқтаи-назарларига кўра беш ёшгача бола — фариштадир. У учун маън қилинган нарсанинг ўзи йўқ, унга ҳеч ким овоз кўтаришмайди ва ҳеч қачон жозаламайдилар. У учун «мукин эмас», «ёмон», «зарарли» деган сўзлар мавжуд эмас. Болакан ўзининг билим орттириш дунёсида эркин ҳаёт кечиради.

Европалик ҳамда америкалик ота-оналарнинг фикрига кўра инжиқликларига эрк бериш орқали эркалаш ва назоратнинг умуман йўқлигидир. Аслида, Японияда ота-онанинг ҳукумронлиги Ғарб мамлакатларига нисбатан кучлироқдир. Сабаби, уларнинг тарбияси асосида кейингилар ётади:

* шахсий мисол;

* ҳис-туйғуларга муносабат билидириш.

1994 йили Америка ва Япония ўртасида болаларга тарбия ҳамда билим бериш бўйича тафовут илмий-текшириши ўтказилган. Олим Азума Хироши икки хил маданият вакиллари она-боласидан пирамида-конструкторини йиғиш шартини эълон қилди. Натижада, тадқиқотчилар шуни гувоҳи бўлишдики, япон она аввал конструкторни ўзи йиғиб, буни ўз фарзандига кўрсатган. Кейин боласидан ўзи — мустақил равишда йиғиб кўришини сўраган. Боланинг қўлидан келмаса, она яна бир маротаба ясаб кўрсатиб берган.

Америкаликлар эса бошқа йўл билан ясаган. Улар конструкторни ясашдан аввал, унинг ясалиш алгоритмини боласига тушунтирган, сўнгра она-бола конструкторни ясашни бошлашган.

Педгогик усулларнинг сезиларли фарқини Азума ота-оналикнинг «тушунтирувчанлик» тури дея шарҳлади. Яъин, япониялик аёллар ўз фарзандларига муомала ва иш-ҳаракатлари орқали «тушунтиришади». Шу билан бирга фарзандларига ёшлигиданоқ ўз ҳиссиётларга, яқинлари ва ҳатто буюумларга ҳам эътиборли бўлишни ўргатишади. Шўх кичкинтойни ҳеч қачон иссиқ чойнак олдидан ҳайлашмайди, болакай куйиб қолса, «амаэ» ундан узур сўраган ҳолда иш-ҳаракатлари унга оғриқ етказганини эслатиб қўяди.

Бошқа мисол: эркаланиб кетган болакай ҳамма ўйинчоқларини синдириб ташлаганда америкалик ёки европалик оналар қандай йўл тутадилар? Тахмин қилиш мумкинки, қўлидан ўйинчоқни тортиб олиб, уни сотиб олиш учун қанча меҳнат қилганлиги ҳақида «маъруза» ўқиб беради… Япониялик аёл эса ҳеч қандай чора қўлламайди. Шунчаки «Сен унинг жонини оғритяпсан» дейди.

Шундай қилиб, расмий жиҳатдан япониялик болакайларга 5 ёшгача ҳамма нарса мумкин. Бу билан бирга болада «Мен» тимсоли ҳамда «яхши» — тарбияли ва чин дилдан севувчи ота-она фикри шаклланади.

Бола — қул

Беш ёшида бола «шавқатсиз ҳақиқат» билан юзланади, улар риоя қилиши шарт бўлган бераҳм қоида ва чекланишлар нималигини кўради.

Бола учун бундай кескин ўзгариш оғирлик қилса керак, деб ўйлашингиз ҳам мумкин, албатта. Гап шундаки, асрдан-асрга япониялик жамият — жамоага қарашлидир. Табиат ва об-ҳаво ҳамда иқтисод шароитлари одамлар бир-бири билан жамбул-жам бўлиб ишлаши ва яшашига мажбурлайди. Фақат бир-бирини қўллаш ва фидокорлик гуручнинг умумий ҳосилига эга бўлишни таъминлайди, яъни мўл-кўлчиликни олиб келади. Бу билан биз сюдан исики, яъни жамоавий онгни кучли ривожланганлигини ҳамда ие тизими, яъни патриархал оилавий тузумни кўришимиз мумкин.

Японлар учун жамоавий қизиқишлар барча нарсадан устун. Одамзод эса оғир механизмнинг бир бўлакчаси бўлиб, агар бир инсон жамоада ўз ўрнини топа олмаса, демак у эътибордан қолган одам!

Айнан шу сабабларга кўра болаларга 5 ёшгача ушбу гуруҳ аъзоси бўлишни ўргатишади. Уларга «Агар шундай йўл тутсанг, устингдан ҳамма кулади» нутқи жуда таниш. Зеро, японлар учун жамоадан четланишданда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ ва болалар ҳам шахсий эгоистик қизиқишларини қурбон қилишга тез ўрганишади.

Доим ўзгарувчи тарбиячи ёки махсус тайёрловчи мактаб ўқитувчиси ҳам мураббий ёки тарбияси ролини эмас, йўналтирувчи вазифасини бажаршади. Унинг педагогик услуб хазинасида «Тарбиясини кузатувчиларни вакил қилиш»ни кўриш мумкин. Масалан, қўл остидаги тарбия берувчисига вазифа бериш билан бирга тарбияланувчиларни гуруҳларга бўлиб, ўз гуруҳидагилар ишини кузатиш вазифаси юклатилади.

Япон болакайларининг севимли машғулоти — командада бажариладиган спорт ўйинлари, эстафета ва хор қўшиқларини куйлашдир.

Гуруҳ қоидаларига риоя қилиш ҳам она боғланиб қолишда ёрдам беради. Ахир, жамоа тартибини бузса, «амаэ» жуда қаттиқ ранжийди, бу эса онасига эмас, шу боланинг ўзига иснод дегани.

Шундай қилиб, болакайнинг кейинги 10 йил ҳаёти гуруҳнинг бир қисми бўлишга, жамоада келишиб ишлашга ўргатади. Бунга кўра унда гуруҳий онги ҳамда жамоавий жавобгарлиги шаклланади.

Бола — дўст

15 ёшга кириб, бола тўлақонли шакллиб вояга етган шахс саналади. Энди асосида аввалги икки босқич ётувчи қаршилик кўрсатши ва тенгҳуқуқлик босқичи кириб келади.

«Икудзи — бизнинг тушунчамизга кўра тарбия беришнинг мантиққа зид шаклидир. Бироқ бу усул асрлар мобайнида текширилган ва Ватанига содиқ, қонунларга риоя қилувчи тарбияли фуқарони катта қилишда ёрдам беради.»

Манба: Avitsenna.Uz