Мактаб ёши

Ёз ўтсин соз!

Ёз фасли, айниқса, болажонларимиз учун ўзгача шодлик ва шукуҳ олиб келади, ахир улар учун бу фаслда дарслар ва уй вазифаларидан озод бўлган таътил кунлари бошланади-да. Энди улар вақтини ўзлари истагандек ўтказиши мумкин, аммо биз масъулиятли ота-она сифатида фарзандимизни кун бўйи телевизор ёки компютер қаршисида ўтиришини истамаймиз албатта. Чунки, ҳар бир ота-она фарзандининг шунчаки вақт ўтказишини эмас, балки соғлом ўсиши, янги нарсаларни ўрганиши ва албатта, дунёқараши кенг бўлишини истайди. Демак, ёз кунларида фарзандларимизни нималар билан машғул қилсак бўлади?

 Спорт

1BVsiTD1b0BYqhrq

Болангизни профессионал спортчи қилиш мақсадида бўлмасангиз-да, унга ёз кунларида футбол ёки баскетбол ўйнаш фойдали, деган фикрга ҳойнаҳой қўшилсангиз керак. Уйингиз атрофида фарзандингиз ўртоқлари ёки ҳеч бўлмаганда, сиз билан ўйнаши мумкин бўлган майдонча бўлса, маслаҳатимиз айнан сиз учун!

Асфалтга расм чизиш

b9sPRegkydmbLehV

Бу – димиқ синф хонасида ўқитувчининг назорати остида берилган вазифани чизишдан буткул фарқ қилади. Сиздан талаб қилинадиган ягона нарса – унга рангли бўрлар олиб бериш ва унинг тасаввурлари парвозини чекламаслик. Бу машғулот фарзандингизни узоқ вақт банд қилиб туриш баробарида тасаввур оламини ҳам бойитади. Агар сиз ҳам болалигингизни ёдга олмоқчи бўлсангиз, ҳеч иккиланмай унга қўшилишингиз мумкин. Қўшимча тарзда шуни айтиш мумкинки, бу нафақат қизиқарли, балки фойдали машғулот ҳамдир. Сабаби, фарзандингиз чизган расмлар уларнинг ўзлари ҳақида кўпгина маълумотларни беради: оилани қандай тасаввур қилиши, нимани ёқтириши-ю, нимани истаётгани каби кўплаб маълумотларни айнан улар чизган расмларни кузатиб англаб олишингиз мумкин.

Велосипед ва роликларда учиш

wXjuzOtSahgHgfJ0

Деярли ҳар биримиз учун болаликнинг ёрқин хотираларидан бири айнан велосипед ҳайдашни ўрганиш жараёни билан боғлиқ бўлса керак. Тўғри, йиқилганмиз, балки бошида ўхшамагандир. Аммо илк марта ўзи мустақил велосипедни бошқарган болакай қанча ғурур ва шодликни ҳис этишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Таом тайёрлаш

NIy3cS7dl0lw9Fv7

Бу биз катталар учун ҳар кунги бир хил юмуш саналади, болаларимиз учун эса, унутилмас тажриба ва ўзларини “катталардек” ҳис қилишлари мумкин бўлган қизиқарли машғулотдир. Ёз фасли эса таом тайёрлашни ўргатиш учун энг қулай фасл. Чунки барча мева ва сабзавотлардан салатлар ва табиий шарбатлар тайёрлаш мумкин бўлиб, имкониятлар чекланмаган. Ўрганишни эса оддий салат ва мевали коктейлларни тайёрлашдан  бошлаш мақсадга мувофиқ, бу- хавфли бўлган газ плитасидан узоқроқ бўлишни таъминлайди.

Сув томон олға!

23lMEfjXSIPbntCJ

Ёз фаслини чўмилиш ёки сузиш машғулотисиз тасаввур қилиш мумкинми? Фарзандингиз билан чўмилиш ҳавзаларига боринг, биргаликда вақтингизни чоғ ўтказиш баробарида, унинг яхшигина чиниқишига ҳам замин яратган бўласиз.

Тўгараклар

pgxydGl-c0Jtvvy-

Келажакда асқотиши мумкин бўлган билимларни ўргатадиган  тикиш, тўқиш, компютер, инглиз тили ва шунга ўхшаш бошқаларни ҳам киритиш мумкин.

Мактабга тайёрлаш

w59leBiCrPEA0pbC

Бу – фарзанди илк марта мактаб остонасига қадам  қўядиган ота-оналарга тегишли. Ҳозирги замонавий технологиялар асрида кўпгина болалар ўқиш ва ёзиш каби бошланғич билимлар билан биринчи синфга чиқмоқда. Фарзандингизнинг бошқа болалардан ортда қолмаслигини истасангиз, улар билан мактабга чиқишидан олдин шуғулланинг.

Шуни ҳам ёдда тутингки, сиз қайси машғулотни танлашингиздан қатъий назар, бола учун бир дақиқа ҳам бўш вақт қолмайдиган кун тартиби тузишга ҳаракат қилманг. Ахир, ҳозир ёз – уларнинг ўйнаб-қувнаб қолиш вақти-ку!

Мақолани тайёрлашда Ладй.маил.ру сайти маълумотларидан фойдаланилди.